Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.
Ўзбекистонлик бир гуруҳ зиёлилар умумтаълим мактабларидаги ўқув йили тақвимини ўзгартиришни таклиф этмоқда. Таклиф ташаббускорларнинг телеграмда ташкил этган «Илм-фан ва таълим» каналида эълон қилинган.
Ташаббускорлар гуруҳи ўқув йилининг бошланишини 2 сентябр куни ўрнига 26 август, тугашини эса 25 май ўрнига 31 май деб белгилаш, орадаги бошқа таътилларни шунга мо с равишда режалаштириш таклифларни илгари суряпти. «Республикамиздаги 10 мингга яқин умумтаълиммактабларининг аксарияти қишлоқ ҳудудларда жойлашгани, ушбу мактабларга 3 км радиусда жойлашган хонадонлардан ички йўлларнинг ҳозирги ҳолатида қиш кунларида, ёғингарчиликлар даврида ҳам ўқувчиларнинг, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг пиёда қатнаб ўқиётгани, бу даврда ўқувчилар касал бўлишларининг кескин кўпайиши, умумтаълим мактабларининг марказий иситиш тизимларига уланмагани ҳамда куз-қиш мавсумида иссиқлик ва электр-энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиб кетиши натижасида энергия танқислиги вужудга келиши, таълим муассасаларини куз-қиш мавсумида иситиш учун ва электр энергияси учун, жумладан, кўмир сотиб олиш учун давлат бюджетидан 80–100 млрд сўмга яқин маблағ сарфланаётгани масаланинг долзарблигини кўрсатади», — дейилади таклиф матнида.
Фаолларга кўра, бу таклифни амалга ошириш учун деярли маблағ сарфланмайди; аксинча, бир неча ўн миллиард сўм маблағ тежалиши мумкин. «Энг муҳими – қиш мавсумида ўқувчи ва ўқитувчиларга анча енгиллик яратилади», – деб ёзади ташаббускорлар гуруҳи.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил