Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

(иккинчи мақола)

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

Тўққиз ойда беш қўмондон

1937 йил 21 ноябрь. Мудофаа наркоми ҳузуридаги ҳарбий кенгаш йиғилиши 1937 йил якунлари ва 1938 йилги вазифа ларга бағишланади. Ўрта Осиё ҳарбий округининг янги қўмондони (1937 йил августида т айинл анган) комкор Александр Локтионов унда маъруза қилади. Қўмондон кузги ўқув машғулотларида камчиликлар кузатилгани, оқибатда жанговар вазифа ижросида оқсашлар бўлганини айтади. Бунга сабаб қилиб, ҳарбий бошқар увдаги муаммони, штабларда тажриба ва кўникмага эга бўлмаган янги бошлиқлар тайинланганини енг учида рўкач қилади. Нарком ҳузурида бунинг ортидаги асосий муаммони айтишга жазм қилмайди. Яъни қатағон туфайли тажрибали командирлар қатли ом қилинаётганини ичга ютади.

Аммо бир рақам мазкур йиғилишда янграйди. Бу округда бошқарув-қўмондонлик вазифаларининг 600 га яқини бўшаб қолгани. Булар юқори ва қуйи ҳарбий бошқарув органлари масъулларининг ёппасига қатағон қилинганини кўрсатадиган мисол. Ичида ўзбек йигитлари, бўлажак қўмондонлар ҳам бор эди...

Буни қарангки, округ қўмондонини 1937 йил декабрида юқори лавозимга ўтказишади. Сиёсий қатағон оқибатида жанговар шайлиги сусайган округдан шу тариқа қутилади. Аммо тўрт ой ичида қўмондон лавозимидан олиниб, нарком ўринбосари вазифасига тайинланиши кишини ўйлантиради. Туркистонда ҳарбий кадрларга, хусус ан миллий кадрларга қаратилган сиёсий қатағонга кўз юмгани учун мукофотмиди, бу? Қўлимизда мантиқий фикрлашдан бўлак асос йўқ. Фақат 1941 йилда Бериянинг топшириғи билан Александр Локтионовнинг отиб ташлангани масалани яна чувалаштиради. Бизнингча, қўмондон адолатсиз сиёсий қатағон армияни, хусусан округ қўшинлари жанговар шайлигини сусайтирганини англаган. Қаршилик қила олмаса-да ўз иродасини кўрсатган.

Сергей Павловичнинг ёзишича, Ўрта Осиё ҳарбий округи қўшинларида ўтказилган оммавий-сиёсий қатағон жараёнида 9 ой ичида 5 нафар қўмондон алмашади. Улар: М.Великанов, И.Грязнов, А.Локтионов, Л.Петровский, И.Апанасенко. Ажабланарлиси улардан 3 нафари сиёсий жинояти учун отиб ташланади. 2 нафари эса округдан бошқа ҳудудга хизматга кўчирилади. Бу тасодифмикин?..

Ҳа, шўроларнинг халқ душманларидан округни тозалаш ниқоби остидаги жиноятига қўмондонлар эътироз билдиришмаса-да, айбловлар асоссиз эканлигини англашган. Округдаги сиёсий қатағоннинг асл моҳиятини билишган. Бу эса уларнинг кейинги тақдирига таъсир этган бўлиши мумкин. Улар учун ҳукм ўқилишига шунинг ўзи етарли эди. Бу мантиқ берган хулоса. Негаки отиб ташланган қўмондонлар кейинчалик оқланган.

Миршарапов ва ўзбек миллий дивизияси

Сиёсий қатағонга учраган ҳарбийлар ичида Туркистон ўғлонлари ҳам бор эди, дедик. Ҳамкасбим, резервдаги подполковник Фурқат Эргашев шундай ёзади: «1920 йил 17 мартда Тошкент пиёдалар қўмондонлик курси деб қайта номланган билим юртида маҳаллий халқ вакиллари – ўзбек, тожик, туркман, қозоқ ва қирғиз миллатига мансуб курсантлар бўлинмаси шакллантирилади. Шу йилнинг 1 апрелидан ўқув дастурига ўзбек тили фани ҳам киритилади. 12 ноябрда билим юртида 5-битирув маросими бўлиб ўтади. Битирувчилар орасида Миркомил Миршарапов, Исҳоқ Муқомбаев, Иброҳим Муродов, Нурмат Муҳамедов, Муҳаммад Раҳимов каби маҳаллий халқ вакиллари бор эди».

Шунингдек, муаллиф Турккомиссиянинг 1923 йил декабридаги йиғилишида миллий ҳарбий қисмлар учун ўрта қўмондонлик таркибини тайёрлаш мақсадида Ўрта Осиё миллатлари бирлашган ҳарбий мактабини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинганини ёзади. Маълумотларга кўра, 1933 йили билим юрти курсантларининг 35 фоизини ўрта осиёликлар ташкил қилган.

Ҳамкасбим ҳарбий билим юрти битирувчиларидан иборат ўзбек миллий дивизияси ҳақида ҳам сўз юритади. Мазкур дивизиянинг ҳарбий машқларда эришган ютуқлари, замонавий ҳарбий билим ва техникани мукаммал эгаллаб бораётгани шўро ҳокимиятини чўчитгани ҳақида ёзади. Яъни республика раҳбарлари миллий дивизия ёрдамида Ўзбекистонни Совет Иттифоқидан ажратиб олиши мумкинлигидан хавотир ва таҳликага тушилгани борасида айтади. Шу хавф туфайли 1937 йил 28 октябрда Миркомил Миршаропов «халқ душмани» сифатида ҳибсга олиниб, отиб ташланди. У билан бирга юзлаб миллий ҳарбий кадрлар қатл қилинган, дивизия бутунлай тарқатиб юборилган. Бу айнан юқорида тилга олинаётган давр – Ўрта Осиё ҳарбий округидаги оммавий қатағон даврида юз берган эди. Афсус қўлимизда қатағон қилинган ўзбек ҳарбийлари ҳақида тўлиқ маълумот йўқ.

Округдаги сиёсий қатағонга сабаб қилиб ҳарбий-эсер ташкилотлари, миллий аксилшўровий, монархик аксилшўровий гуруҳлар билан ҳамкорлик каби ёлғон иддаолар рўкач қилинади. Бундай ташкилот, гуруҳлар бормиди ўзи? Буниси энди, алоҳида мавзу.

Мустабидларнинг миллий масалада ҳайиқишига асос бор эди. 1917 йилнинг ўзида Туркистонда 547 маротаба мустабидларга қарши исён кўтарилган. Бу биринчи сабаб. Иккинчиси миллий озодлик ҳаракатининг ҳали сўнмаган олови. Расмий маълумотларда қайд этилишича, шўролар Ўрта Осиёда босмачилик деб атаган миллий озодлик ҳаракати 1931-1932 йилларда тугатилган.

Шўролар ҳадиги, қўрқувини англадингизми? Туркийларнинг жангу жадал билан тўла тарихидан, қонда қайта уйғонган бобомерос жасоратдан қўрқув эди бу.

Уни таг-томири билан йўқ қилишга эса қатағон баҳона бўлди. Қолаверса, сиёсий қатағон ишга тушган даврда шўро ҳукумати «қаддини» анча тиклаб олган эди. Шу сабабли Ўрта Осиё ҳарбий округи баҳонасида миллий кадрларга зарба берилди. Бизнинг миллий ҳарбий салоҳиятимиз ўсишидан ўзларини муҳофаза қилишди.

1990 йил ва 616 офицер

Тарихнинг анчайин яқинроқ саҳифаларига бир назар ташлайлик. Мудофаа вазирлиги ҳақида тайёрланган китоб лойиҳасида бир маълумот эътиборни тортди. 1990 йил март, Ўзбекистон ССР Олий Советининг биринчи сессияси. Унда республика ҳарбий комиссари сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ўзбек миллатига мансуб бўлган 2 генерал, 403 катта ва 211 кичик офицер – жами 616 офицер фаолият кўрсатаётганлигини таъкидлаб ўтади. Сессияда сўзга чиққан Ж.Шаҳмарданов маҳаллий миллатга мансуб офицерлар асосан ДОСААФ ташкилотларида, ҳарбий комиссарликларда хизмат қилаётганлигини ва бу нотўғри эканлигини, қачонки улар жанговар қисмларда хизмат қилсаларгина генерал ва маршал бўлишлари мумкинлигини куюниб гапиради.

Тилга олинаётган ушбу китоб лойиҳасида келтирилишича, бешта республика «жилови»ни ушлаб туришдаги муҳим восита, ҳарбий-маъмурий бирлик – Туркистон ҳарбий округида 1991 йилда 3234 қўшилма, қисм ва муассасалар фаолият юритиб, қўшинларнинг умумий сони 108 минг кишигача бўлган. Демак, ҳарбий комиссар келтирган статистикага таянсак, Туркистон ҳарбий округи штаби жойлашган Ўзбекистонда миллий ҳарбий кадрлар – офицерлар 1 фоизга ҳам етмайди. Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримовнинг «Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг,  тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир» китобидаги иқтибос ҳам бу фикрни қувватлайди: «У пайтда ҳарбийлар сафида маҳаллий кадрлар жуда оз эди. Буни 1990 йилда маҳаллий офицерлар юртимиздаги ҳарбий кадрларнинг атиги 0,6 фоизини ташкил этгани ҳам тасдиқлаб турибди». Минг афсуски «атиги» дейилган фоизни ташкил этувчи офицерларнинг ҳам асосий қисми юқорида келтирилганидек, ножанговар бўлинмаларга ташланган.

Кетмон ва шўролар ҳадиги

Қўлимизда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирги Қуролли Кучлар академияси)нинг 1991 йилдаги битируви билан боғлиқ маълумот. Билим юртини 1991 йилда 222 нафар курсант битириб, офицер бўлади. Уларнинг орасида бор-йўғи 5 нафари ўзбек миллатига мансуб эди. Бу умумий битирувчиларнинг 2 фоизи дегани. Мустақиллик эълон қилингунча миллий ҳарбий кадрларга муносабат қандай эканлиги биргина мана шу рақамда ҳам акс этиб турибди.

Эътибор билан қарасангиз шўроларнинг зимдан юритган, парчаланиб кетгунига қадар давом этган бундай сиёсати замирида ўша таниш ҳадик, қўрқув намоён бўлаверади. Бу туркий бобокалонларимизга хос жасоратдан, ҳарбий салоҳиятдан қўрқувдек туюлаверади. Ойбек айтган кетмон бежиз ўзбек йигитининг қуролига айлантирилмади.

Буни қарангки, бу сиёс ат нуқси Ўзбекистон миллий армиясини тузишни бошлаган илк даврда ўзини кўрсатди. Энг катта муаммо бу ҳарбий кадрлар масаласи эди. Собиқ Иттифоқнинг парчаланиши, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1992 йил 14 январда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув юртлари тўғрисида» қарор қабул қилиниши муаммони янада долзарб кўринишга олиб келди. Чунки Туркистон ҳарбий округи қисм ва бўлинмаларида ҳарбий хизматни ўтаётган, турли республикалардан бўлган, ҳарбий хизматчилар орасида ҳам ўз ватанларига қайтиш жараёни бошланди. Бунинг устига Туркистон ҳарбий округи тугатилиши муносабати билан тайёрланган буйруқда ёши етган ҳарбий хизматчиларни нафақага чиқариш, бошқа республикаларга ўтказиш белгиланиши кадрлар танқислигини келтириб чиқарган эди. Масалан, ўша даврда биргина Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларидан 378 нафар офицер бошқа давлатларга ўтказилган бўлса, 63 нафари ҳарбий хизматдан бўшатилди.

Бу масалани ҳал этиш учун бир қатор янги ҳарбий билим юртлари, Қуролли Кучлар академияси т ашкил этилди. Қисқаси, қанчалик қийин бўлмасин, Ўзбекистон бу борада ўз йўлини танлади.

Жасоратнинг номи Ўзбекистон

Мана, миллий армиямиз ташкил этиш, миллий ҳарбий кадрлар тайёрлаш борасида бошланган саъй-ҳаракатларга ҳам қарийб ўттиз йил тўляпти. Биргина ўтган йилда ҳарбий кадрлар тайёрлаш борасида яна бир муҳим қадам ташланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги «Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, юртимизда Ҳарбий тиббиёт академияси ташкил этилди. Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар, жумладан мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан миллий армиямизда бўлаётган янгиланишлар туфайли ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизими принципиал жиҳатдан мутлақо янги асосга ўтказилди. Бу ҳақда узоқ тўхталиш мумкин. 2020 йилнинг 23 августидан 5 сентябригача давом этган «АрМИ – 2020» халқаро армия ўйинларида 32 давлатнинг 156 жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналиш бўйича иштирок этди. 3 та биринчи, 8 та иккинчи, 3 та учинчи ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Қатор йўналишларда рекорд натижаларни қайд этди. Буюк Британияда разведка бўлинмалари ўртасида 40 йилдан зиёд вақт давомида ўтказиб келинаётган халқаро «Кэмбрия патрули» мусобақасида ўзбек ўғлонлари иккинчи бора қатнашгандаёқ ғолиб бўлди. Бор-йўғи иккита мисол келтирдик. Буни ҳали анча давом эттириш мумкин. Аслида мана шунинг ўзиёқ Ўзбекистон армиясидаги миллий кадрлар салоҳиятига баҳо бериш учун етарлидир.

Оққан дарё оқаверади. Миллий қўшин орзуси ушалиши учун 29 йилнинг ўзи етарли бўлди. Уйғонишимиз, кимларнинг авлодлари эканлигимизни англашимиз учун катта меҳнат қилинган йиллар бу. Энди бедормиз. Негаки қонимизда қайта уйғонган жасоратнинг номи – Ўзбекистон. Миллий қўшин орзуси амалга ошган кунларимизга шукрона келтириб яшайлик.

Алижон САФАРОВ,

Ўзбекистон Журналистик а ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси, захирадаги полковник




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Июл  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Заковат

Асосий далил

Кунлардан бир кун полиция бир қўлида кассетали магнитофон, иккинчисида тўппонча ушлаган одамни жонсиз ҳолда топди.
 


Ҳаммасини кўриш 

Пазандалик

Қиймали пицца

Керакли масалликлар. Хамир учун: 200 миллилитр сут, 2 чойқошиқ шакар, 5 грамм қуруқ хамиртуруш, 1 чойқошиқ туз, 50 грамм маргарин, 350 грамм ун. 
Асоси учун: 300 грамм мол гўштидан қийма, 100 грамм пиёз, 100 грамм булғор қалампири, 1 ошқошиқ помидор пастаси, 2 та саримсоқ тишчаси, 100 грамм пиш­лоқ, 0,5 боғ шивит ва кашнич, 30 миллилитр ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз ва мурч, устига суртиш учун тухум.


Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар