«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилХабарингиз бор, ўтган ҳафтада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига янги вазир тайинланди. Термиз давлат университети ректори вазифасида ишлаб келаётган Абдуқодир Тошқулов ушбу лавозимда иш бошлади.
Янги вазир кўп йиллардан бери муаммолар гирдобида қолиб келаётган соҳани ислоҳ қила оладими? Буни амалга оширишда нималарга таянилади? Йиғилиб қолган муаммоларга янги вазирнинг муносабати қандай?
Куни кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вазир шу масалаларга эътиборни қаратди. Унда вазирлик фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича муҳим вазифалар жамоа иштирокида батафсил муҳокама қилинди. «Вазирликдаги дастлабки уч кунлик фаолиятимдан келиб чиқиб, қисқача хулосамни айтадиган бўлсам, афсуски, таассуротлар кишини хурсанд қилмайди, – деди вазир ўз сўзида. – Жамоада эркин ва ижодий муҳит йўқдай, ходимлар ҳорғин ва ташаббус кўрсатмайди. Сабаби иш тартиби тўғри ташкил этилмаган. Назаримда, инсон ресурслари нотўғри тасарруф қилинмоқда. Ходимлар ишда кўп вақт қолиб кетиши натижасида жисмонан ва руҳан чарчаган кўринади. Оиласига, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратишга улгурмаса керак...»
...Бу гапларни эшитган ўқитувчи зоти борки, бир қалқиб тушган бўлса, ажаб эмас. Сабаби, «эркин ва ижодий муҳит йўқ» деган гап нафақат олий ва ўртамахсус таълим вазирлиги, балки соҳадаги барча муассасалар учун тааллуқли, десак хато бўлмайди.
Ўз лавозим вазифаси бир четда қолиб, ҳар куни тинимсиз ҳисобот жадвалларини тўлдиришдек техник ишлардан бош кўтара олмаётган ходимлар ҳорғин бўлмай қандай бўлиши мумкин? Шундай ишдан бирон самара кутиш тўғрими?
Вазир бундай вазиятга ечим сифатида шундай фикр билдирди: «Ходимларга, аввало, иш жойида эркин ишлаш, ижодий фикрлаш, қолаверса, дам олиш учун қулай шароит яратиб бериш ва ундан кейин иш унумдорлигини талаб қилиш мумкин». Агар шуни фақат сўздагина эмас, ҳақиқатда амалга ошириш имкони бўлса, муайян самарага эришиш мумкинлигига ишонса бўлади.
Вазир йиғилишда айрим структуралар фаолиятига ҳам тўхталиб, уларнинг қониқарсиз фаолият юрит аётгани , бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини қайд этди. Бундан буён ҳар бир бошқарма ва бўлим фаолияти натижадорлиги мониторинг қилиниши, самарали фаолият юритган мутахассислар муносиб тақдирланиши, аксинча, ўз функционал вазифаларини бажармайдиган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши айтилди.
Вазирлик ахборот хизмати фаолияти ҳам танқид қилинди. «Ахборот хизмати вазирликнинг юзи бўлиши керак. Бугунги ахборот асрида тезкор ва профессионал ёндашув талаб этилади. Ижтимоий тармоқларда соҳага оид танқидий материаллар эълон қилиниб, жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинаётган бир вақтда ахборот хизмати томошабин бўлиб туришини қандай изоҳлаш мумкин? – дея эътироз билдирди Абдуқодир Тошқулов. – Соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган мавзуларда тезкор ахборот бериш, ОАВ билан доимий ижодий ҳамкорлик қилиш ва танқидий-таҳлилий материалларга ўз вақтида муносабат билдириш орқалигина аҳолининг ишончини қозониш мумкин».
Ҳақиқатан, тегишли мутасаддилар ОАВ фаолиятига бироз эътибор берсагина барча соҳаларда силжиш бўлиши эҳтимоли кучли. Афсуски, эътиборсизлик деган пандимеядан ҳам хатарлироқ иллат кўпгина муаммолар ечимига тўғаноқ бўлиб келяпти.
Учрашувда бошқарувда ва ахборот алмашишда замонавий АКТ имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги, ОТМларга юборилаётган топшириқларни мувофиқлаштириш, бир-бирини такрорлайдиган вазифаларни қисқартириш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш лозимлиги айтиб ўтилди.
«Бугундан бошлаб янгича иш тартибига ўтсак: қоғозбозликни имкон қадар камайтириш, ортиқча мажлисбозликка чек қўйиш ва ўз ишимизга меҳр билан муносабатда бўлиб, ундан завқланиб ишлайлик. Агар ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга масъулият билан ёндашиб, бир тану бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда ишласак, ишимизда албатта унум бўлади. Шунда халқимиз ва давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ишончни оқлаймиз ва соҳа олдига қўйилган вазифаларни бажарамиз».
Таълим муассасалари билан ишлаш принципларида ҳам қайта кўриб чиқиладиган жиҳатлар мавжуд эканига алоҳида эътибор қаратилди. Вазирлик олдида таълим сифатини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифа турибдики, бу вазифани олий таълим муассасалари билан ишчанлик ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни йўлга қўйибгина амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди. «Олий таълим муассасасида мавжуд бўлган муаммони кимга айтишини билмай юрган раҳбарларнинг дардини биринчи навбатда вазирлик, биз тинглашимиз ва уни ҳал қилиб бериш чораларини кўришимиз керак. Олдин тизимдаги раҳбарлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун етарли шарт-шароит яратишимиз, ундан кейингина улар олдига вазифаларни қўйсак, тўғри бўлади», – деди Абдуқодир Тошқулов.
Ҳа, олий таълим соҳаси жамиятдаги ҳамма тармоқ ва тизимлар учун асосий мутахассислар тайёрлайдиган, ёшларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланадиган кадрларни етиштириб берадиган етакчи соҳа ҳисобланади. Шу маънода ислоҳотлар дастлаб айни шу ердан бошланиши зарур, албатта. Бунинг учун бугун билдирилаётган ғоялар амалий аҳамият касб этиши, рўёбга чиқиши керак. Акс ҳолда, кўзланган мақсадларга етиш имконсиз.
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил