Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Аҳоли «қора», монополистлар  «оқ»!

Расул КУШЕРБАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

— Имтиёзлар иқтисодиётда ҳалол рақобат йўқолиб,  истеъмолчиларга танловсиз, сифати паст маҳсулот ва хизматлардан мажбуран фойдаланишга олиб келиши мумкин.

Афсуски, сўнгги вақтларда айрим монополистларга берилаётган алоҳида устун ҳуқуқлар аҳоли ижтимоий кайфиятига салбий таъсир ўтказмоқда.

Чунки аҳоли шу соҳада ўзи истаган сифатли, арзон маҳсулот ва хизматдан фойдалана олмаяпти. Булар қаторига боқиманда «Ўзавтосаноат» таркибидаги корхоналарга берилаётган имтиёзлар ҳам киради.

Айрим юртдошларимиз иложсизликдан бир парча суғориладиган ерда «ўзбошимча», деб топилаётган бошпаналарининг бузилишидан ҳадиксираб кун ўтказаётган бир вақтда узоқ йиллар шоҳона имконият ва имтиёзлар қуршовида яшаган «Ўзавтосаноат»га (Саноат хаби) яна 100 гектарлик суғориладиган ер майдони беғараз берилмоқчи, 5-6 сотихмас 100 гектар! Кулгилиси, озиқ-овқат хавфсизлигига «ўзбошимча» уй қуриб яшаётган камбағал аҳоли хавф солаяпти, деб бонг урамиз, камбағални қийнаймиз.  Юзлаб гектар суғориладиган ерларни эгаллаётган монополистлар эса оппоқ, идеал. Бу ҳам етмагандек ҳамма ерни аукцион орқали олса, «Ўзавтосаноат» аукционсиз олмоқчи. Умид қиламанки, адолатли, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кетаётган бир вақтда «бир тўда» кўзга кўринмас шахсларнинг лоббизми экани кўриниб турган бундай лойиҳа қабул қилинмайди.




Ўхшаш мақолалар

Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔162

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

🕔15:55, 10.01.2025 ✔209

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Батафсил
Табиий сув ҳавзаларида  балиқ овлаш тақиқланмоқда

Табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

🕔22:32, 07.04.2024 ✔439

Республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига асосан жорий қилинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар