«Камолот» ЁИҲ Хоразм вилоят кенгаши, Республика Марказий банки вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида
«Ёш тадбиркор — юртга мададкор» кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи ўтказилди.
ЎзАнинг ёзишича, 100 нафар ёш тадбиркор янги лойиҳалари билан иштирок этган ушбу тадбир доирасида ёшларга маркетинг стратегияси, бозор муносабатларини ўрганиш, бизнесрежа тузишнинг муҳим жиҳатларини тушунтиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Ёшларнинг бизнес лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Танловда энг яхши деб топилган 20 лойиҳа эгасига Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган фоизда имтиёзли кредитлар ажратиш имконини берувчи махсус сертификатлар топширилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил