Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ТРАКТОРНИ КЎТАРГАН ЭЧКИЭМАР

(Бўлган воқеа)

Кўкламнинг ўрталари. Қуёш олов пуркайди. Қум аралаш келаётган гаримсел кўз очирмайди. Ҳайҳотдай Қизилқум саҳросининг чек-чегараси, адоғи йўқдай гўё. Чўл бағрини тасмадек кесиб ўтган бу йўлни унча ҳам текис деб бўлмайди. Бироқ шундай бўлсада, бу йўлдан онда-сонда т урли русумдаги техникалар ўтиб туради.

ТРАКТОРНИ КЎТАРГАН ЭЧКИЭМАР

Жонузоқнинг нияти кун оғмай туриб Учтепа деган овулга етиб олиш эди. Шу мақсадда апил-тапил тракторини ўт олдирди. Кўп ўтмай қўнғизсимон эски «Беларусь» экскаватори йўлдан жадал юриб кетди. Оралиқ масофа хийла узоқ бўлгани учун қўшиқни варанглатиб қўйди.

Чор атроф бор бўйича бийдай, адоқсиз Қизилқум саҳросидан иборат. Бирор жонзот кўзга чалинмайди. Баъзан сел келиб, сув ўйиб кетган катта-кичик жар, ўралар кўзга ташланади. Осмону фалакда уч-тўртта оққуюруқ-калхат «кур-кур»лашиб қанот қоқади. Жонузоқ тракторини ўт олдирган маҳалдаёқ экскаватор чўмичи бир силкиниб кетган, «нима бўлса ҳам ишқилиб чўмич узилиб кетмаса бўлгани», деган хавотирда эди...

Бошида офтобдан куйиб кетаёзган похол шляпа, эгнида махсус кийим бош, оёғида кийилавериб тит-пити чиқиб кетган боғичли иш ботинкаси. У қуёш нурларидан кўзини қисиб атрофга суқланиб қараб қўяди. Аслида Жонузоқ саҳро ичкарисидаги мўъжазгина овулда умргузаронлик қилади. Ўн йилдан буён совхозда механизатор. Турмушидан, кўрган кунидан нолимайди. Ахир унинг қўраси тўла қорамол, қўй-қўзи бўлса. Аёли қишлоқ врачлик пунктида ҳамшира, фарзандлари мактабга қатнайди. Топгани тирикчиликка етиб турибди. У мана шу йўлдан ҳафтасига икки-уч маротаба ўтади. Хуллас, чўл кезавериб, бу бош нималарни кўрмади. Ҳатто, бир гал шаҳардан «маёвка» қилиш мақсадида келган қўноқлар кичикроқ келадиган эчкиэмар боласи оғзига шишадан ароқ қуяётганини ҳам кўрган. Очиғи, ўшанда чидаб тура олмаган. Дарҳол кабинадан пастга сакраб, меҳмонлар ёнига бориб, уларнинг бу қилиғи худога ҳам, бандасига ҳам маъқул келмаслигини зўр бериб уқтирганди. Сочлари узун, оғзида сақич чайнаётган йигитчалар ҳеч нарса демади-ю, «ишимизга аралашиб нима қиласан, сен нодон» маънода таънали қараб қўйишди. Бошқа сафар эса «КамАЗ» ҳайдовчисининг эчкиэмарга сигарет «чектирганига» гувоҳ бўлди. Бечора тилсиз, забонсиз махлуқ шу-шу ҳар қандай техника у яшаётган манзилга яқинлашиши ҳамон унга умидвор ва илтижоли қарайдиган бўлди. Шу воқеа сабабми, Жонузоқни чўл жониворларининг абгор, ночор қисмати адоқсиз қўрқувга соларди...

Буни қаранг, Жонузоқни қўрқитган, ҳодиса айнан ўша куни рўй берди. Воқеа эса бундай бўлган эди. Ўша куни шамол эсиб турар, чор-атроф бир-биридан чиройли, анвойи чўл чечакларига бурканган эди. Ёнбағирлардаги майсалар эрталаб ёғиб ўтган ёмғирдан яшнаб кетганди. Сал нарида катта тишларини дам-бадам кўрсатиб кавшанаётган баҳайбат нортуя бошчилигидаги уюр лўкиллаганича насибасини чимдиб юрарди. Жонузоқ тракторни йўл четига тўхтатиб кабинадан пастга сакради. Атрофга бироз қараб қолди. Кейин эчки терисидан тайёрланган идишдан шибат қуйиб симирди. Муздек ичимликдан танаси яйради. Моторни ўт олдириб, тракторни секин ҳайдаб кетди. Икки юз метрча юрган ҳам эдики, шундоққина олдидан чопиб келаётган эчкиэмарга нигоҳи қадалди. Жонивор кела солиб ўзини қудратли техника остига отди. Жонузоқ тракторни зўрға тўхтатиб қолди. Бир маҳал эчкиэмар кутилмаганда пуфакдек шишиб кетса бўладими?! Энг қизиғи, у салкам уч тоннача келадиган «Беларусь»ни маълум вақтгача кўтариб турди. Техника силтаниб сал бўлмаса, ағдирилишига бир баҳя қолди. Кейин маълум бўлдики, эчкиэмар кимлардир ўлдирган болалари аламига чидай олмасдан шундай қалтис ҳаракатни қилган эди. Аслида ғам-алам шундай ҳаддан ошган онларда эчкиэмар гоҳ ўзини у ёққа, гоҳ бу ёққа уриб аламидан чиқар экан...

Бемаҳалда тушган ёмғир томчилари улкан харсангтошни ҳўл қилганидай, улкан эчкиэмарнинг кўзидан тўкилган ёшлари манглайини ювиб тушарди. Эҳтимол, она табиат эчкиэмарнинг кўнглига болаларидан айрилиб, бўзлаб қолганда шу тадбирни қўллашни раво кўргандир. Яна ким билади дейсиз. Жонивор бироздан кейин билтанглаганича қалин ўсган шувоқ, явшанлар орасига кириб кетди. Одамнинг белидан йўғон, узунлиги нақд икки метрга етадиган, думи бир қулочдан ортиқ маҳлуқ учун кўз очгандан бери азиз бўлиб қолган ерини ташлаб кетиш азоб эди.

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар