«Камолот» ЁИҲ Фарғона вилояти кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида
Қувасой шаҳридаги «Ниҳол» оромгоҳида тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди, дейилади ЎзА хабарида.
— Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик каби иллатлар тарқалишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик содир этган ўсмирларни соғлом ҳаётга қайтариш, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, болалар спортини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди, — дейди «Камолот» ЁИҲ вилоят кенгаши раиси ўринбосари Аҳаджон Акбаров. — Ушбу оромгоҳга ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турадиган вояга етмаган болалар жалб этилди.
Бу ерда мутахассислар иштирокида психологик семинар-тренинглар, гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарлик ва диний экстремизмнинг инсон камолотига салбий таъсири ва унинг оқибатлари ҳақида суҳбатлар, ижодкорлар билан учрашувлар, спорт мусобақалари ўтказилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил