Давлат тест маркази Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев ОТМлар бакалавриатига кириш имтиҳонлари юзасидан қатор саволларга жавоб берди.
Бу йил кириш имтиҳонлари 5 та фандан ўтказилади. Президент қарорида кириш имтиҳонлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фанлардан ўтказилиши белгиланган. Мажбурий фанларга она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи киради.
ДТМ юқори ташкилотларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг исталганча таълим йўналишларини танлаш имконини бериш тўғрисида таклиф киритган. Агар таклиф қабул қилинса, абитуриентлар ўз фанларига мос 20 ёки 25 та йўналишни танлаши мумкин бўлади.
Кириш имтиҳонларида мантиқий саволлар сони кўпайтирилади. Бундай саволлар математика, тарих, биология, кимё каби фанларда кўп бўлади. Айни пайтда она тили, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификат олиш учун рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. Олдиндан имтиҳон топшириб, сертификат олган абитуриентларга улар тўплаган фоиздан келиб чиқиб, кириш имтиҳонида балл берилади.
Абитуриентда 2 та танлов бўлади: хоҳласа, сертификат олишда йиққан балл фоизига қараб тегишли баллга эга бўлиши ёки сертификати бўлса ҳам, ўз хоҳишига кўра имтиҳонда тест ишлаб балл тўплаши мумкин. Мажбурий фанлар блокида жами 45 та савол бўлади ва ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади. Мутахассислик фанлари блокида эса иккита фан бўлади ва битта савол 3,1 балл билан баҳоланади.
Бу йил кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 кишига президент гранти берилиши эълон қилинди. Ишчи гуруҳ максимал балл тўплаган абитуриентлар сони 200 кишидан ошиб кетса, грант эгалари қандай саралаб олиниши бўйича тартибни ишлаб чиқади.
Ҳозирги прогнозга кўра, 1 миллион 615 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил