Болаларни буюк сиймоларга муносиб издош сифатида тарбиялаш, алломалар меросини ўргатиш бошланаётган учинчи Ренеcсанснинг асосий талабидир.
Пойт ахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида 403-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган тадбирда шу масалага алоҳида эътибор қаратилди. – Фарзандларимиз буюк сиймоларда ўзини кўрса ёки бир дамгина ўша даврни кўз олдида гавдалантира олса, масалани янада теранроқ ҳис қила олади, – дейди мазкур МТТ раҳбари Гўзал Қурбонова. – Биз бола ларга таълим-тарбия беришда шу йўлни танладик ва бу кутилган самарасини бера олди. Болаларни буюк сиймоларимиз ҳаёти ва ижоди билан таништириб, ёш авлодни маънан ва жисмонан комил инсонлар қилиб тарбиялашда тарбиячиларимиз ўз меҳнатларини аяшмаяпти. Айниқса, Жамила Эшонқулова ва Дилафрўз Зайниеваларни алоҳида таъкидлаш мумкин. Тарбияланувчиларимиздан Алмурод Дўсмуродов, Назифа Раҳмонбердиева ва Азизбек Куйдимуродовнинг фаол иштироки ҳаммамизни хурсанд қилди.
Тадбир охирида болаларда китобга меҳр уйғотиш мақсадида китоблар совға қилинди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил