Куни кеча дўстлар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган видеони кўрсатишди. Аввал кўзим тушмаган экан. Унда бир йигитча берилиб «Инвестиция киритайлик, инвестиция», деб бақирганича шеър ўқияпти.
Биринчидан, бу йигит шеър нималигини билмайди. Иккинчидан, инвестицияни ҳам тушунмайди.
Шу ўринда, 18 йил аввалги – худди шу йигитча билан боғлиқ ҳодисага ўхшаш воқеа ёдимга тушди.
2001 йил 11 сентябрда АҚШда даҳшатли террорчилик ҳодисаси юз берди. Орадан бир ҳафталар ўтди. Раҳбарларимиздан бири мени чақирди-да, Тошкентдаги фалон маҳалла, фалон уйда яшовчи меҳнат фахрийсининг (исми шарифини айтмайман, менимча раҳматли бўлиб кетганлар) олдига бориб интервью олиб келишимни топширди. Бордим – 90 лардан ошган кекса киши экан. Интервью бериш ўрнига, узундан-узун шеър ўқидилар. Овозларини ёзиб олдим.
Шеър мазмуни қуйидагича: «Эй террорчи, сен аблаҳсан. Сени устингдан ғалаба қозонамиз. Сени лаънатлаймиз. Нима учун тинч ҳаётимизни бузасан...» Умуман олганда, шеър дейишга уяладиган сатрлар эди. Раҳбариятга эшиттирдим. Эфирга бериб бўлмайди, деган қарорга келинди.
Аммо шу билан иш тугамади. Бобой ҳар куни телефон қилиб қачон эфирга беришимизни сўрайверди. Охири ёлғон гапириб, кеча эфирга кетганини айтдик ва атайлаб сохта эфир уюштириб, кассетага ёзиб олиб уйига олиб бордик.
Шу билан тинчийди, деб ўйладим. Йўқ, тинчимадилар. Энди шеърни БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонасига олиб боришимизни ва БМТ тилларига таржима қилишимни талаб қила бошлади. Бу иш бизнинг ваколатимизга кирмаслигини айтиб, хайрлашдим. Аммо раҳбариятга телефон қўнғироқлар тинмади… Мана, орадан шунча вақт ўтди. Замон ўзгарди, технологиялар ўзгарди. Энди ҳар ким ўз ижодини ижтимоий тармоқларга жойлаштириши, «инвестиция киритайлик, инвестиция» деб шеър ўқиши мумкин бўлиб қолди.
Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔183
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔213
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил
Китоб – озодлик сари йўл
🕔15:24, 14.03.2025
✔325
Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.
Батафсил