Сувни тежаш – давр талаби
Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.
БатафсилДастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT Park) мажмуасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов билан Ахборот технологиялари ва коммуникация тизимларида фаолият юритаётган ҳамда соҳа тизимидаги ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлибўтди.
Мазкур учрашув Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг дастлабки кунларида ўтказилиши бежиз эмас. Президентимиз 2020 йил 25 декабрь куни Ёшлар форумида юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайратига ва азму шижоатига суянишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси олдига ҳам бир қанча вазифалар қўйилди. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда вазирлик ўз олдига муҳим йўналишларни белгилаб олди.
Очиқ мулоқотда вазир сўз олиб, қатор долзарб масалаларни ўртага ташлади. Хусусан, энг муҳим йўналишлардан бири ахборот технологиялари соҳасида етук кадрлар тайёрлаш эканини қайд этди. Хўш, бунинг учун нималар қилинади?
Аввало, ёшлар ва масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи «Ёшлар мурожаати» электрон платформасини яратиш, ёшларни IT соҳасига янада қизиқтириш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинади. Тошкент вилоятида Ахборот технологиялари университети филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумлар фаолияти йўлга қўйилади. 2021 йилдан бошлаб халқаро «IT» сертификатларини қўлга киритган ёшларга харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади!
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 300 минг ёшни компьютер технологиялари йўналишида бепул ўқитиш, масофавий таълимни ва дарсларни онлайн ўтказиш имкониятини яратадиган «Онлайн, Рақамли, Хавфсиз ихтисослаштирилган мактаб», «Олий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизимлари яратилиб, ишга туширилади. Айтиб ўтиш жоиз, «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси Ўзбекистон Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бирлашган Aраб Aмирликлари «Dubai Future Foundation» фонди томонидан, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги қарорига мувофиқ 2020 йилда 14 та ихтисослаштирилган таянч мактаблари ташкил этилди ва жиҳозланди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳомий сифатида бириктирилди ва 10 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди. Шунингдек, 2021 йилда – 82 та, 2022 йилда – 64 та ва 2023 йилда – 45 та ихтисо слаштирилган макт аблар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Учрашувда ёшларнинг ташаббуслари жуда муҳим эканлиги таъкидланди. Вазирлик тизимидаги раҳбарларга ёшлар масаласини ўзи учун устувор вазифа қилиб белгилаб олиш бўйича тавсиялар берилди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан соҳани ривожлантиришга оид таклифлар, мулоҳазалар билдирилди. Вазир Шуҳрат Содиқов улар томонидан билдирилган танқидий мулоҳазалар юзасидан соҳадаги тегишли корхоналар раҳбарларига топшириқ берар экан, айрим иқтидорли ёшларнинг таклифларини шахсан ўзи бафуржа кўриб чиқишга тайёрлигини, лозим топилса, уларнинг амалиётга жорий қилиниши устида иш олиб борилишини қайд этди.
Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.
Батафсил