Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МУСИҚА ВА МАЪНАВИЯТ

ёхуд алла оҳангини эшитмаган бола тафаккурида кузатилаётган камчиликлар

МУСИҚА ВА МАЪНАВИЯТ

Ибн Сино Хоразмга кетиш олдидан шогирдлари билан хайрлашув сабоғини ўтказибди. Бу гал даволаш турлари ҳақида сўз борибди: «Мен Хоразмга Абу Райҳон Беруний олдига кетяпман. Сизларга сўнгги маърузамни ўқимоқчи эдим», – дея ўз маърузасини бошлабди. Маъруза сўнггида шогирдларига қараб: «Даволашнинг учта усули бор ва уни барча табиблар қўллашади. Биринчи усул – бу СЎЗ, иккинчиси – ГИЁҲ ва ниҳоят учинчиси – ТИҒ билан даволаш», – дебди.

Ҳазрат Ибн Сино бир неча йиллар Хоразмда яшаб, Бухорога яна қайтибди. У яна маърузалар ўқий бошлабди. Маърузаларнинг бирида ёш шогирди: «Устоз, хоразмлик табиблар беморларни даволаш чоғида сиз айтган уч усулдан қай бирини қўллашар экан?», – деб сўраб қолади. Шунда Ибн Сино: «Улар бу усулларнинг бирортасини ҳам қўллашмас экан. Хоразмликлар беморларни соз билан даволашаркан», – деб жавоб қайтарибди...

Сизга бу ривоятни шунчаки ўқиб чиқишингиз учун ҳавола этмадик. Аксинча, ушбу ривоят таъсирида юзага келган фикр-мулоҳазаларимизни ўртага ташлаб, сизни ҳам баҳс-мунозара майдонига тортмоқчимиз, холос. Холисона танқидимизнинг қандай мева беришини эса сизлар чиқарган хулосалар белгилайди, албатта.

ЮРАК ДУКУРИ ВА АЛЛА, ЭРТАК, ШЕЪР

Она юрагининг дукурини эшитган ҳомила, аввало унинг табиий ритмини ҳис қилади ва ўша товушни жон қулоғи билан тинглайди. Мурғаклигида бешикка белангандан сўнг онасининг тилидан янграган ёқимли аллани эшитган чақалоқ бир пайтлари ҳис этган юрак саси энди куй ва сўз бирлигига йўғрилиб, жонли ижродаги меҳр қўшиғига айланганини ҳамда уни тинглаб ором олиш мумкинлигини тушунгандек уйқуга чўмади. Айни шу мусиқага бўлган ошуфталик, хайрихоҳлик ўз ўрнини болалик даврида тингланган эртак (шеър, қўшиқ, ҳикоя, афсона ва достон)ларга бўшатиб беради. Инсон ҳаётида ўзаро уйғунлик касб этиб яшайверадиган мана шу уч босқич ҳаётимизда муҳим ўрин тутувчи тарбиянинг пойдеворидир. Рамзий маънода айтадиган бўлсак, улар ажралмас уч халқа.

Бу ҳалқалар бир-бирига меҳр аталмиш ришта билан чамбарчас боғланганки, бола улғайган сайин айнан шу сирли меҳр риштаси уни эзгу ишларга бошлаши шубҳасиз. Чунки санъат, хусусан, мусиқа инсоннинг ўзини эмас, унинг руҳиятини даволайди, иродасини чиниқтиради, маънавиятини тоблайди. Бир сўз билан айтсак, комиллик сари тарбиялайди. Аслида, мусиқанинг буюклиги ҳам ана шунда кўринади. Аммо негадир «ҳар қанча тарбия қилмайлик боламиз қулоқсиз, ўз билганидан қолмайди», дегувчилар ҳам орамизда кам эмас.

Хўш, нега айрим оилалардаги тарбия муҳити ижобий кўринади-ю, баъзиларида бунинг те скариси содир бўлмоқда? Аслини олганда...

БЎШЛИҚ ҚАЕРДА?

Не сабабдан баъзи бир ўсмирлар ўзини идора қилолмай қоляпти? Нега юрагининг қўрасида турган чўғни бекорчи нарсаларга сарфлаб, маънавиятини қашшоқлаштириб қўймоқда? Қайси куч уни киндик қони оққан заминининг, нон-туз берган халқининг юзига оёқ қўйишга ундамоқда? Нима учун айрим дунёқараши тор, савиясиз ёшларимиз узоқ ўтмишда ўз қабиласини истилочилар зулмидан озод қилиш мақсадида душманларни саҳрога бошлаб борган ва сувсиз қолдирган Широқ бобомиз қаҳрамонлигидан ўрнак олиш ўрнига, ижтимоий тармоқлар таъсирига тушиб, у ердаги айрим гумроҳларга эргашиб, уларнинг «чанқоғини қондирмоқда», ўз халқи илдизига болта уришга уринмоқда?.. Бир сўз билан айтсак, «оммавий маданият»нинг қулига айланиб қолмоқда.

Эътибор қилган бўлсангиз, саволдан бошланган сарлавҳа саволга тўла лавҳага айланди. Бугун шу саволларни ҳар биримиз қайта-қайта ўзимизга- ўзимиз беришимиз ва унга юз маротаба, эҳтимол минг маротаба жавоб қайтармоғимиз шарт бўлиб қолди. Оқибатда эса тарбиямизнинг қаеридадир биз пайқамаган ҳолда бўшлиқ пайдо бўлиб қолаверади. Бўшлиқнинг қай тариқа юзага келаётганини билиш учун яна оилага қайтишимиз ва унинг ботинига кўзгу тутишимиз даркор. Айнан ўша кўзгуда акс этади қидираётган саволларимизнинг бир талай жавоблари.

Бугун ижтимоий ҳаётимизнинг баъзи ўринларида бу бўшлиқ сезилар-сезилмас бўй кўрсатишга ҳам улгурди. Она қалбини тинглашга муштоқ гўдагига алла айтмай қўяётган «замонавий» келинларимизнинг ортиб бораётгани, дунёга келиши биланоқ алла тинглолмай меҳрдан мосуво бўлиб қолаётган мурғак болаларнинг улғайиши назаримда энг улкан фожиадир. «Нимага алла айтмайсиз?» – дея сўрасангиз, «Алласиз ҳам болам яхши ухлайди», дея бепарво жавоб беришаётган оналар, бир кун алласиз қолган боласининг қалбида тангадек бўшлиқ пайдо бўлишини билишм айди ҳам. Аслида, алласиз гўдак – меҳрсиз юрак эканлигини ўйлаб ҳам кўришмайди улар. Бундан ташқари, мени кечирасизу, алла фақатгина болани ухлатиш учун эмас, балки ҳис-туйғуларингиз, қалб кечинмаларингиз, уйқусиз тунларни бошингиздан ўтказаётганингизни болангизга билдириш усулидир. Яна унинг келажаги, порлоқ истиқболи ҳақида сиз томондан қилинган ширин орзу ва қайтмас башорат ҳамдир.

Алла – онаизордаги ширингина дардни боласига сездириш воситаси. Алла орқали бола самимий меҳрни, онанинг оғзидан чиққан сўзини ерда қолдирмаслик зарурлигини ҳис қилади. Бугун бола дардни тинглаб, меҳрни ҳис қилиб ўсяптими, демак у эртага илм йўлидан бориб, зиёлилик чашмаси сари талпинади. Агарда бунинг акси бўлса, натижа ҳам шунга яраша бўлади.

Энди гўдакликдан болалик даврига ҳам бир синовчан нигоҳ билан қараб кўрайлик. Ўша алла тингламай ўсган жажжи бугун тетапоя бўлди. Тили ҳам бийрон-бийрон чиқиб қолди. Ундаги моддий талаблар қаторига секин-асталик билан маънавий эҳтиёжлар ҳам қўшила борди: «Аяжон, эйтак айтиб бейинг!», «Ойижон сей айтиб бейинг»...

Ана қаранг, болангиз ниманидир ҳис қилиш ва билиш оралиғидан ўтиб, англаш мавридига етиб келди. Яъни, ўзи англамаган ва билмаган ҳолда кўринмас бўшлиқни тўлдиришга эҳтиёжини намоён этмоқда. Ўшанда алласиз ухлатган болангизни, энди ҳеч бўлмаса, эртак ёки шеър айтиб бериб овутарсиз? Кун бўйи қилинган ишлар, тинимсиз югур-югурлар бунга баҳона бўлолмайди, ахир... «Нега энди мен? Ахир унинг отаси ҳам бор-ку...», дея ўшанда тунлари алла айтишдан оғринган она энди бир парча эртакни ҳам нуридийдасидан қизғанмоқда. Устма-уст тушаётган бундай таажжублар мулоҳазаларимни парчалаб, чала-чулпа қилиб юборди.

Бола алла тингламадими, демак, у тарбиянинг биринчи сабоғидан бебаҳра қолди. Болакай эртак оғушида сайр қилмадими, энди унинг яхшиликлар йўлидан юриши шубҳа остида. Шундан кейин ҳам бир ўринда алла, бошқа бир ўринда эртак ва шеърсиз қолган бола онгида бўшлиқ ҳосил бўлмайди, дегувчилар бўлса марҳамат, бир қадам олдинга чиқсин.

P.S. Матбуотдан ўқиб қолдим. Уй-рўзғор юмушлари ва жамият ташвишларидан ортмаётган японлар келажакда фарзандларининг тарбиясида муаммолар пайдо бўлмаслиги учун, болаларига алла ва эртак айтиб бера оладиган энага роботларни харид қилишни бошлаб юборишган. Ўйлаб кўринг-а, агарда аллаю эртакларнинг аҳамияти шунчалик долзарб бўлиб кўринмаганда эди, японлар бу масала ечимига шу қадар масъулият билан қарашмаган бўлармиди.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар