Назаримда, кейинги тўрт йилда муаммоларни аниқлашнинг зўр механизмини ўйлаб топдик. Одамларни қийнаётган масалаларни ўрганавериб, авра-астарини чиқариб юборганимиз ҳам рост. Аммо, афсуски, уларни ҳал этишга келганда, ёндашув ўша-ўша — алмисоқдан қолган.
Мана, кейинги пайтларда Президент вилоятларга ташрифи чоғида кутилмаганда чекка маҳаллаларга кириб бориб, вазиятни ўз кўзи билан кўришни одат қилди. Хатога йўл қўйган мутасаддиларни аяб ўтиргани йўқ. Лекин, ечим масаласига келганда...
Давлат раҳбарининг Наманганга сўнгги ташрифини олинг. Ўша Бунёдкор номли маҳалладаги аҳвол чинданам абгор экан. Хўш, энди буёғига нима бўлади? Наманган раҳбарияти зудлик билан «йўл харитаси» тузиб, шу овлоқ манзилни нари борса, 5-6 ой ичида замонавий шаҳарчага айлантириб ташлайди. Тамом-вассалом! Шу билан масала ёпилади.
Ваҳоланки, Наманганда, умуман, бутун республикамизда бу каби ночор қишлоғу маҳаллалар қанча?! Биз эса айнан Президент борган манзилларнигина гулистонга айлантириш билан машғулмиз.
Ўшандаям бошимизда таёқ синганидан сўнг...
Масалан, Намангандаги ўша маҳалла аҳли ичимлик сув йўқ, деб зориқаётганди. Айтишларича, дарров бу ерга қувур тортиб келиниб, сув чиқаришга киришилибди. Демак, қилса бўларкан. Лекин қолган жойларда аҳвол қачон ўзгаради, бу номаълум. Бунинг учун Президент яна Наманганга бориши керак чамаси...
Умуман, биринчи галда Бунёдкор маҳалласини обод қилишга зўр бермай, аввал шу ён-атрофдаги барча массивлардаги муаммоларни босқичма-босқич, бирин-кетин ҳал қилса бўлмасмикан?
Айтайлик, аввал сув, ундан кейин йўл масаласи, навбатдаги йили электр таъминоти ва сўнг ободонлаштириш ишларига киришилса, бундан биргина бунёдкорликлар эмас, ҳамма бирваракайига хурсанд бўлса керак.
Шу ўринда муҳтарам раҳбарларимизга илтимос қиламизки, фақат «йўл хариталари» тузавермай, уларнинг ижросига ҳам вақт ажратинг! Ярага малҳам қўйиш билан касал танани тузатиб бўлмайди. Кўзбўямачилик билан етиб келган манзилимиз эса шу бўлди!..
platforma.uz
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил