Бошқаларни билмадиму мен Достоевский асарларини ўзгача бир иштиёқ билан ўқийман. Унинг ҳар бир асаридан профессионаллик уфуриб туради.
«Қиморбоз» асари қаҳрамони каби қиморбоз бўлиб, «Телба» каби телба бўлиб... «Ўлик уйдан мактублар» асарини ўқиб Сибирга сургунга бориб келдим десам ишонасизми? Асар қаҳрамони каби ҳамхоналарим қилиқларидан ҳайратланиб, совуқда совуқ қотиб, ҳар куни карам шўрва ичдим, десам не дейсиз? Лекин шундай шароитда ҳам бош қаҳрамон қамоқхонада ўзига юклатилган ишга масъулият билан қараши, ноҳақликларга жисмонан қарши турмаса-да, қалбан рози бўлмаслиги ва ўта кузатувчанлигидан воз кечмайди. Кўп эшитганимиз – қамоқхона маҳб усларни ёмон томонга ўзгартиради, деган фикр бу асарни ўқиганимдан кейин ўзгарди. Инсон табиати бундай оғир яшаш шароитида сайқалланиши мумкин экану, лекин умуман ўзгариб кетиши маҳол экан. Сургунда ҳам содда соддалигича, айёр айёрлигича, одамови одамовилигича қолаверар экан.
Бошқаларни билмадиму Достоевскийдай адиби бўлгани учун русларга ҳавас қиламан. Нега бизда инсон ҳиссиётларини у каби теран очиб бера оладиган ёзувчи йўқ деб.
Тўғри, қон-қонимизга сингиб кетган ўзимизни чет нигоҳлар дан пар да лаш ёзувчиларимиз ас арларига ҳам кўчган.
Лекин, минг афсуски, парда лашни ҳам жойига қўя олмайдиган жиҳатларимиз ҳам йўқ эмас. Баъзида ўйлаб қоламан: агар ҳозир Достоевский ҳаёт бўлганида инсон табиатига мутлақо зид бўлган иллатлар қонунийлаштирилаётган шундай пайтда нима қилган бўларди?.. Менимча, у жимгина ўз иш столида юзидан инсонийлик ҳислари уфуриб турган ҳаммага муҳаббатли ва албатта улкан масъулият, яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам одамийликка зид ғояларга қарши курашувчи инсон образини тасвирлаб романлар ёзарди. Менинг назаримда, чинакам зиёлининг ҳақсизлик ва адолатсизликка қарши кураши мана шундай олижаноб ва маданий усулда кечиши керак. Шунда у нафақат ўзи яшаётган давр ва ҳудуд, балки инсониятнинг барча минт ақа лари ва ҳамма замонлар учун аҳамиятли маънавий малҳамга айланади.
Бу ўринда муаллифнинг маҳоратига тан бермай иложимиз йўқ. У ҳар бир ўқувчини ўз нуқтаи назарига ишонтиради. Китобхон қалбини забт эта олади. Ўтмишдаги воқеалар, бадиий-тасвирий воситалар ёрдамида бизга ўз ҳаётимиздан хабар беради. Ўзимизни кўриш учун юзимизга ойна тутади. Достоевский асарлари шуниси билан мен учун қадрли.
Зиннура МУҲАММАДАЛИЕВА
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔183
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔213
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил
Китоб – озодлик сари йўл
🕔15:24, 14.03.2025
✔325
Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.
Батафсил