Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОҚИБАТ ЎЛМАСИН

Яқинда уйга кетаётгандим 1-шаҳар шифохонаси яқинида йўл четида тўхтаб турган юк машинасидаги елим халтага ўралган пишган ғиштларга кўзим тушди. Қойил шу кунларга етиб келдик – ғиштлар халтага ўралган ҳолда эгасига етказилмоқда. Тараққиёт бўлса шунчалик бўлар. Яқин-яқин вақтларда ҳам ғиштлар катта машиналарда олиб келинар, қурилишнинг бир четига ағдариб кетиларди...

ОҚИБАТ ЎЛМАСИН

Уйга келиб интернетни титкилар эканман, бир ҳовуч довучча учун 13 ёшли бола пичоқлангани ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Бу воқеадан бир неча кун аввал эса уйдагилардан қасд олмоқчи бўлган келинчак овсинининг қизини каналга итариб юборгани борасидаги хабарни ўқиган эдим.

Интернет сайтларини, хусусий телекана лларнинг дастурларини кўринг – халқимизга мос бўлмаган бундай воқеаларга, таназзулга учраган оилалар ҳақидаги маълумотларга истаганча эга бўласиз.

Арзимаган нарса учун қирпичоқ бўлиш, отага тик қараш, оддий сабаб билан ёш келин-куёвларнинг ажралиб кетиши... Қаёққа қараб кетаяпмиз?!

Ўтган асрнинг 80-йиллари. Қишлоғимизда замонавий чорвачилик фермаси қурилди. Голландиядан йигирмага яқин зотдор қорамол олиб келинди. Ўшанда армиядан эндигина келган бир йигит пайвандлаш ишларини олиб борар экан, хавфсизликни таъминлаш м ақс адида пайв анд ас бобининг симини қандайдир темирга теккизиб қўяди. Бу темир қорамоллар охурига уланган бўлган. Ўша вақтларда зотдор қорамоллар занжир билан боғлаб қўйиларди. Пайвандлаш вақтида барча қорамол нобуд бўлади. Бу ўша замон учун катта йўқотиш эди. Пайвандчи йигит бир йил озодликдан маҳрум қилинади. У жамоа хўжалиги мулкига эҳтиётсизлик билан зиён етказишда айбдор деб топилади… Энди ўзингиз таққослаб кўринг: бир ҳовуч довучча қаердаю, йигирмата зотдор сигир қаерда?

У вақтда инсон қадри ҳамма нарсадан юқори эди. Пайвандчи йигитга ўлим жазоси берилган тақдирда ҳам зотдор сигирлар қайтиб келмасди.

Куни кеча телеканаллардан бирида кўрсатувда иштирок этдим. Бир аёлнинг тақдирига бағишланибди. Биринчи турмушидан ажралган самарқандлик аёл рафиқаси вафот этган тошкентлик эркакка турмушга чиқади.

Эркакнинг етти нафар қизи, уч нафар ўғли ўгай онани чиқиштирмайди. Тўғри, ёмон гапиришмайди, аммо унга эътибор ҳам беришмайди. Бир йил ҳаёт шундай совуқ ўтади. Аёл чидайди. Бир йилдан кейин болалар ва ўгай она ўртасида илиқлик пайдо бўлади.

Аёл иккинчи эри билан тўққиз ярим йил яшайди. Эр 2006 йилда вафот этади. Аёл эрининг маъракаларини ўтказганидан кейин, ўзига тегишли кийим-кечакларни олиб Самарқандга кетишини айтганда, ўгай фарзандлари бунга рози бўлмайди. «Сиз бизнинг онамизсиз, ҳеч қаёққа кетмайсиз» дейишади. Аёл «Самарқандга бирров бориб келаман» дея уйига йўл олади. Уйда онаси, акалари «бўлди, шу ерда қоласан, улар барибир сенга фарзанд бўлмайди», дея Тошкентга юборишмайди. Аммо ўгай фарзандлари Самарқандга келиб аёлни олиб кетишади.

Кўрсатувда иштирок этар эканман, кўзларимга келган ёшни аранг тийиб турдим. Оқибат дея шуни айтсалар керак.

Искандар «Дунёнинг саодати нимадандир?», дея сўраганида, устози Арасту шундай жавоб қилган эди: «Дунёнинг саодати муҳаббат, оқибат ва мурувватдир. Бу туйғуларнинг асоси – меҳр. Меҳр – инсондаги жамики эзгу хислатларнинг онаси ҳисобланади».

Онамнинг амакиси Абдужамил тоғам иккинчи жаҳон урушида Украинада яраланади. Уни бир кекса аёл уйида даволайди. Аёлнинг қизи ва тоғам ўртасида муҳаббат пайдо бўлади. Улардан бир қиз туғилади. Уруш тугаб тоғам қишлоққа қайтади. Рафиқаси ва қизи Украинада қолади. Тўғри, улар 50-йилларда қишлоғимизга келишади. Бу вақтда тоғам уйланган эдилар. Украиналик рафиқаси ва қизи бир ҳафта-ўн кун туриб яна ўз юртларига қайтиб кетишади. Шу-шу алоқа узилади.

Яқинда тоғамнинг иккинчи ўғли Абдухалил акам телеграм орқали бир аёлнинг суратини юборар экан, мана шу аёл ўгай опам бўлади, топишга ёрдам бер, дедилар...

Турли йилларда қишлоғимиздан Тошкентга келиб қолган кексалар билан ҳар ойда бир марта «гап»имиз бор. Саксон ёшли Тўлахўжа ака яқинда бир воқеани айтиб қолдилар. Ўтган асрнинг 30-йилларида оталари Россияга сургун қилинган экан. У ерда бир аёлга уйланиб, бир қиз фарзандлари бор экан. «Сен журналистсан, ўгай опамни топишга ёрдам бер», дедилар Тўлахўжа ака...

Мана иккита ҳаётий воқеа. Нима деб аташ керак? Балки оқибат дегани шудир. На исми, на манзили аниқ бўлган икки ўгай опани топишга ёрдам бера олмаслигимдан ҳамон хижолатдаман.

Аммо ўша икки воқеани сизларга етказишга, шу тариқа оқибат ўлмаганини эслатиб қўйишга қарор қилдим.

Елим халтага солинган ғишт баҳонасида шу фикрлар ўтди хаёлимдан.

Айтишадику: Бир уй тўла жонсан, бир-бирингга меҳмонсан.

Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар