Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий иқтисодиётимиз,
хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, энг муҳими, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини юксалтиришда юксак самаралар бермоқда.
Бахт шаҳрида тиббиёт бинти, момиқ пахта ва ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Baxttexfarm» масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.
— Яқин кунларда маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилишни мўлжаллаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Анвар МАМАТҚУЛОВ. — Шу мақсадда корхонани янада кенгайтириб, янги цехлар ташкил этяпмиз. Замонавий дастгоҳлар ўрнатиш, уларни пайвандлаш ишлари якунига етмоқда.
Йилига 60 миллион погоно метр турли боғлов маҳсулотлари, 3 минг тоннадан ортиқ момиқ пахта ва 2,6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 500 янги иш ўрни яратилди. Ходимларнинг 90 фоизи касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир. Айни пайтда бу ерда ички бозор ва тиббиёт муассасалари эҳтиёжига яраша маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
А.ҚАЮМОВ,
ЎзА мухбири
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил