Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини
рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонига асосан жорий йилда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 миллион сўмдан пул берилади. Бу салкам 1150 АҚШ долларини ташкил этади.
Шу ҳисобда Ўзбекистонда фахрийларга ажратилган тўловлар миқдори бошқа мамлакатлар, хусусан, Россия (258-323 $), Украина (22-171 $), Беларусь (246-758 $), Қирғизистон (825 $) ва Озарбайжон (қарийб 900 $)га нисбатан кўпроқ эканлиги эътироф этилмоқда. Чиндан ҳам, Ўзбекистонда тўлов миқдори ҳар йили оширилмоқда: 2017 йилда – 2 млн. сўм; 2018 йилда – 5 млн. сўм; 2019 йилда – 7,5 млн. сўм; 2020 йилда – 10 млн. сўмни ташкил қилган. Бугунги осойишта кунимиз учун курашган бу авлодга қанча ҳиммат кўрсатилса ҳам кам. Аслида, тирик тарих бўлган нуронийларимизга пул, совға-саломнинг аҳамияти йўқ. Улар эътибор ва ғамхўрликка ташна. Афсуски, уларнинг сафи тобора сийраклашиб бормоқда, деб ёзади «Xolis fikr» телеграм канали.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил