Эндиликда ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ички ишлар вазирлиги ва халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган Қўшма Ҳайъат мажлисида бу ҳақда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Мазкур йиғилишнинг бош ғояси айнан умумтаълим мактабларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар профилактикасини таъминлаш масаласига қаратилди. Ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши курашда ҳамда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, жойларда ички ишлар ва халқ таълими бўлимлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини мустаҳкамлаш каби масалалар бугунги куннинг энг долзарб вазифаси сифатида белгилангани алоҳида таъкидланди.
Мактабларда давомат тадбирларини ўтказишда сусткашликларга йўл қўйилиши, ўқувчиларни назоратсиз қолдириш ҳамда профилактика инспекторлари ва мактаб раҳбариятининг ўзаро ҳамкорлик олиб бормаганлиги оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларга сабаб бўлмоқда. Тошкент, Наманган, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар, ўқувчилар томонидан қўл урилган жиноятлар ва унинг оқибатлари муҳокама қилинди. Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида гиёҳванд моддалари ва психотроп воситаларини тарқалиши каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, алоҳида назорат талаб этилган мактабларга ходимларни бириктириш масаласида зарурий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Халқ таълими вазири Ш.Шерматов ўқувчиларни назорат қилиш ва ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида мактабларда Face ID тизимини жорий этиш, таълим сифатини ошириш мақсадида синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларни ички ишлар органлари ҳамда профилактика инспекторлари билан интеграциялашувини таъминлаш йўлга қўйилиши ҳақида айтиб ўтди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил