Ҳадемай умумтаълим мактабларида ўқув йили ниҳоясига етиб, Президент, ихтисослаштирилган, ижод мактаблари учун янги ўқув йилига қабул жараёни бошланади. Маълумки, ҳар бир ҳудудда биттадан, жами 14 та Президент мактаби ташкил қилинмоқда.
Ҳамма ҳам фарзанди шундай мактабда ўқишини истайди. Аммо ўринлар сони чегараланган ва шу боис энг билимли ўқувчилар саралаб олинади. Хўш, Президент макт абларига қабул ва кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби қандай? Ҳужжат топшириш, имтиҳон жараёнлари қай йўсинда бўлади?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот берилди. – Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 5-синф учун 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади, – дейди Агентлик директори Ҳилола Умарова. – Кириш имтиҳонларини ўтказиш муддати ва жойлари қабул комиссияси томонидан белгиланади. Имтиҳонлар икки босқичда бўлади. Натижаларни текшириш ва талабгорларнинг жавобларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот «Cambridge Assessment» томонидан амалга оширилади.
Кириш имтиҳонларига тааллуқли барча материаллар (сўровномалар, тестлар, жавоблар ва бошқалар) махфий характерга эга ҳисобланади. Имтиҳонлар албатта видеокузатув ва бошқа техник воситалар қўлланган ҳолда махсус ажратилган жойларда ўтказилади.
Шуни ҳам алоҳида эслатиш керакки, кириш имтиҳонлари (1-2 босқич) натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил