Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, шунингдек, вояга етмаган даврида фашистлар концлагерларида асирликда бўлган ва Ленинград шаҳрида қамал шароитида меҳнат қилган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори шу йил 10 майдан бошлаб 2,5 миллион сўм этиб белгиланмоқда.
Ҳозирги кунда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кам пенсия миқдори 800 минг сўмни, ўртача ҳисобда эса 1 миллион 700 минг сўмни ташкил этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур Фармон асосида жорий этилаётган янги ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими уруш ва меҳнат фахрийларининг пенсиялари ҳажмини 2 баробар ошириш имконини беради.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил