Яқинда қўлимга бир китоб тушиб қолди. Уни ўқиб чиқиб, тафаккуримдаги мезонлар анча ўзгаргандай бўлди. Тарихда, хусусан, ислом тамаддунида аждодларимиз нақадар катта ва салмоқли ўрин эгаллаганига гувоҳ бўлдим.
Айниқса, ўтмишдаги кутубхоналар, турли тоифага мансуб кишиларнинг илмга, китобга бўлган меҳр-муҳаббати мени лол қолдирди. Ислом ҳазорасидаги бу каби нукталар ҳар биримизнинг ҳамиша кўз олдимизда туриши керак, деб ўйладим...
«Тарихчиларнинг таъкидлашларича, Нажаф шаҳрининг кутубхонаси ўша пайтда кичкина кутубхоналардан ҳисобланган. Ўша кичкина кутубхонада қирқ минг нусха китоб бор экан. Рай шаҳрининг кутубхонасидаги китоблар рўйхатининг ўзи ўн жилдли китоб бўлган экан.
Бунинг устига масжид ва шифохонага ўхшаш ҳар битта муассасаларнинг ўз кутубхоналари бўлган. Насириддин Тусий ўз расадхонасига тўрт юз минг нусха китоб йиққан экан. Адолат юзасидан у вақтларда босмахоналар бўлмаганини, барча китоблар қўлда кўчирилганини айтиб ўтмоғимиз лозим. Фақат халифаларгина эмас, балки амирлар ва вазирлар ҳам кутубхоналарга катта эътибор берганлар. Ибн Синодан муолажа олган Бухоро амири Муҳаммад Мансур қасрининг кўп қисми китобларга ажратилган бўлиб, у Ибн Синога хоҳлаган китобини олишга ижозат берган. Бу кутубхона билан яқиндан танишган Ибн Сино кейинчалик бу ерда одамларнинг кўплари номини ҳам эшитмаган китобларни кўрдим, деб ёзган. 963-милодий санада вафот этган Муҳаллабий исмли вазир бир юз ўн саккиз минг жилд китобни мерос қолдирган экан.
Ўша вақтнинг бошқа бир вазири Муҳаллабийнинг ёш дўсти Ибн Аббоднинг кутубхонасида икки юз олти минг дона китоб бор эди, деб хабар беради. Унинг қозиларидан бири эса, бир миллион эллик минг дона китобга эга экан.
Бухоронинг амири бир табибни ўз ҳузурига чорлаганда, янги масканга кўчаётган эдим, китобларимни тўрт юз туяга ортиб қўювдим, деб узр сўраган экан.
Китобга бунчалик қизиқиш фақат ҳукмдорлар ва уламоларга хос эмас, оддий мусулмонлар ҳам китобни жон-дилдан севганлар. Умрини от чопиш ва урушларда ўтказган чавандозлардан бири – Усома ибн Мунқиз қуйидагиларни айтган экан: «Болаларим, дўстларимнинг болалари ва аёлларимизнинг саломат қолгани бор-будимни шилиб кетишгани аламини енгиллаштиради. Лекин китобларимнинг ҳасрати менга катта мусибат бўлди. Тўрт минг жилдгина китобим бор эди. Аммо энг яхши китоблар эди. Уларни йўқотишим мен учун умрим бўйи маҳзунлик келтирди».
* * *
Иккинчи бир ватандошимиз Аҳмад Фарғоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳам фалакиёт бўйича оламшумул кашфиётлар қилди. У ернинг думалоқ шаклда эканини кашф қилгани, қуёш тутилишини биринчи марта олдиндан ҳисоблаб чиқиб айтгани бутун дунёда маълум. Аҳмад Фарғоний қуёшнинг ва юлдузларнинг ҳаракат йўналишини энг аниқ белгилаб, ернинг мустақим чизиғи узунлигини биринчи бўлиб аниқлаган олимдир. У юлдузларнинг ораларидаги масофани ва уларнинг ҳажмини аниқлаб тузган жадвалдан барча фалакиётшунослар, жумладан, овруполиклар илми фалак «асосчиси» деб юрадиган Коперник ҳам фойдаланган.
Аҳмад Фарғонийнинг кўплаб илмий асарларидан бири бўлган «Жавомеъу илмин нужум» китоби лотин тилига бир неча бор таржима қилинган. У кишини ғарбликлар «ал-Фраганус» деб атайдилар.
* * *
Дунёга машҳур яна бир аллома Абу Райҳон Беруний раҳматуллоҳи алайҳининг турли аниқ тажрибавий илмлар бўйича ёзган китобларидан қирқ бешт аси фа лакиёт илмига бағишланганини айтмоқ керак. Америка қитъаси борлигига илмий-назарий ишора қилган олим ҳам Абу Райҳон Беруний бўлиб, Коперникдан қарийиб беш юз йил илгари оламнинг маркази ер эмас, қуёшдир, деган илмий хулосани айтган. Шунингдек, ер қуёш атрофида айланишини биринчи бор тасдиқлаган олим ҳам Абу Райҳон Беруний ҳисобланади. Бу илмий ҳақиқатларни, Абу Райҳон Берунийдан беш юз йил кейин туғилганларга нисбат бериш ҳақиқатнинг қайси кўчасига тўғри келишини бир ўйлаб қўйиш керак».
Гўзал МИРЗАБОЕВА
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔183
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔213
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил
Китоб – озодлик сари йўл
🕔15:24, 14.03.2025
✔325
Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.
Батафсил