– Келинг, суҳбатимизни ишга кеч қолишнинг инсон саломатлигига таъсиридан бошласак.
– Ичув чилар назарида спиртли ичимликлар истеъмол қилишнинг одам соғлиғига фойдаси бўлгани каби кеч қолишнинг ҳам одам организмига нафи жуда катта. Энг аввало, юрак экстремал вазиятларда ишлашга ўрганади, демак чиниқади. Киши эпчил ва абжир бўлади, кўриш ва эшитиш қобилияти, бутун сезгирлиги ошади, ностандарт фикрлаш шаклланади. Лекин ҳар нарсада бўлгани каби бу ерда ҳам меъёр зарур. Чунки, ишдан ҳайдаш учун мўлжалланган тепкидан на бақувват юрак ва на чаққонлик қутқариб қола олади.
– Сизларда ҳам ватанпарварлик, юртга садоқат ҳисси борми?
– Албатта бор. Биз фақат ва фақат ўз ватанимизда ишга кеч қоламиз. Ахир ўзга юртларда бизни умуман қадрлашмайди-да. Мазза қилиб кеч қололмайсанам. Дарров ойлигингни қирқишади ёки паттани қўлга тутқазишади. Шу ўринда хорижда ишлайман деб, ишга кеч қолиб юрган ватандошларимизга айтмоқчиманки, ўзга юртларда дакки эшитиб юргандан кўра худди шу гапларни ўз уйида, ўз давлатида, жонажон она тилида эшитиб юришса бўлмасмиди.
– Соҳани ривожлантириш бўйича таклифларингиз?
– Рағбат бор жойда ўсиш ҳам бўлади. Таклифим, юртимизда: «Хизмат кўрсатган ишга кеч қолувчи», «Халқ кеч қолувчиси» фахрий унвонлари, «Кеч қолишдаги хизматлари учун» медали, «Фахрий кеч қолувчи» эсдалик нишони жорий этилса, жуда хайрли иш бўларди-да.
– Устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилганми?
– Устоз кўрмаган чаласаводлар ҳар ҳафта, ҳар ой ишхонани ўзгартиришга мажбур. Устоз этагини тутишда гап кўп. Устозларимнинг акс арияти эндиликда тириклар орасида, қолганлари эса ҳамон ишга келганлар орасида йўқ.
– Душманларингиз борми?
– Ишга анча эрта келувчилар ашаддий душманларимиз. Уларнинг дастидан ишга маза қилиб кеч келолмайсан ҳам. Худонинг ўзи инсоф берсин уларга.
– Кеч қолишнинг ҳаётингизга таъсири ҳақида нима дея оласиз?
– Кеч қолиш қон-қонимга сингиб кетган. Нафақат ишга, бошқа жойларга ҳам доим кечикаман. Масалан, фарзандимни туғруқхонадан олиб чиқишга борсам, янгангиз уйга борганига бир ойдан ошган экан. Биринчи синфда ўқийдиган қизимни мактабдан олай десам, иккига ўтибди, қаранг. Бир куни фотиҳагарчиликка бориб, «Уй эгаларига сабр тиласам», хонадонда байрам бўляпти эмиш. Тўғрисини айтай, тўйимга ҳам кечикиб борганим учун севганимгамас бошқасига уйланганман. Ҳаммаси майлику-я, ҳатто чимилдиққа ҳам кечикиб кирганимга нима дейсиз?
– Суҳбатимизга қимматли вақтингизни ажратганингиз учун катта раҳмат.
– Албатта, вақтим жуда қимматли. Чунки шу пайтгача не-е-ечта жойга кеч қолишга улгурардим.
Суҳбатдош: Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔894
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔830
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔919
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил