Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Тиғ теккан тана

Мен англаб етган кичик ҳақиқат

Уч марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирдим. У қадар жиддий эмас. Биринчисидан сўнг миямга бир фикр ўрнашди.

Тиғ теккан тана

Ҳамон тарк этаётгани йўқ. Нима эмиш, тиғ текканлиги учун энди менинг танам «заводской» бўлмай қолди. Оз-моз пачақланиб, тузатилган автоулов сингари суяги бутун-у, кичик нуқсони бор. Юришга юраверади, лекин...

Яна нима эмиш, бир марта авария бўлган улов каби яна кўнгилсизликларга учрайвераркан. Исботи ўзи билан деганларидек, жарроҳлик амалиётининг такрорланганлиги... Қизиғ-а? Менга ҳам қизиқ.

Аслида ҳар нарса Яратганнинг хоҳиш-иродаси билан содир бўлиши, киши қўлига ҳатто зирапча ҳам бежиз кирмаслиги ҳақида ўқиганман. Тақдир. Ҳамкасбим доим таъкидлаганидек, ҳар нарсанинг ҳикмати бор. Дарвоқе, ҳикмати бор деган жойига бир ривоят эсимга тушди.

Қадим замонда бир подшоҳнинг ёшликдан бирга ўсган дўсти – вазири бўлиб, унинг бошига нимаики тушса, вазир: «Худонинг марҳаматини қаранг», дер экан. Унинг бу гапи подшоҳга сира ёқмас экан. Бир куни қўлини кесиб олган подшоҳга вазир: «Шоҳим, бу ҳам Худонинг сизга кўрсатган мурувватидир», дебди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ жаллодга: «Эртага тонгда вазир уйидан чиқиши билан бошини кесиб олиб кел», деб буйруқ берибди. Эртаси туш бўлса-да жаллод саройга келмагач, шоҳ аъёнлари билан маҳкум вазири уйига борибди. Эшикка термулганча жаллод турганмиш. Подшоҳ уйга кирса, вазир тўшакда ётганмиш. Уй эгаси дўстига: «Худонинг марҳаматини қаранг, эрталаб таҳоратга кетаётиб, оёғимни синдириб олдим», дебди. Унга жавобан шоҳ жилмайиб: «Тўғри айтган экансан. Барчаси Худонинг инояти экан. Акс ҳолда аллақачон бошингдан жудо бўлган бўлардинг...» Яқин-яқингача қўлтиқтаёққа суянган кишига бепарво қарар эдим. Унинг ҳар қадами нечоғли машаққат билан ташланаётганини оёқ-қўли соғ одам қаёқдан ҳам билсин? Шунчаки ётиб-туришнинг турган-битгани мушкулот эканини-чи?

Ҳар жойда (ҳатто номини ёзиш шарт бўлмаган жойларда) ҳамроҳи, маълум муддат тана аъзосига айланган, беморлар орасида «машина», деб ҳам ҳазил сифатида айтилувчи қўлтиқтаёқни ташлаган дамни нима билан тасвирлаш мумкин? Ҳаётга қайтиш десам, бўртиб кетаров...

Ҳеч кимга ва ҳеч нарсага суянмасдан мустақил қадам ташлаш. Майли, оҳиста бўлсин. Майли, оқсаб бўлсин. Муҳими – эркин. Муҳими – ўзингиз, бировнинг ёрдамисиз!

Йўқ, бахтни ҳис этиш учун касал бўлиш шартмас. Шунчаки, ён-атрофга диққат билан, ибрат назари билан қараш кифоя. Сиз кимгадир ҳавас,  баъзан ҳасад билан қараётганингиз замон ортингизда сизга ҳам шундай назар қадалганини сезмассиз, эҳтимол. Сиз нолиётган кунни орзу қилаётганлар қанчалигини билолмассиз. Шу ҳам ҳаётми, деяётган ҳолатингизга интилаётганлар камми? Ўзингизга «омадсиз» тамғасини босишдан аввал, оёқ-қўлингиз бут, ақлу фаросатингиз жойида бўлиб турган ҳолда ношукрлик қилишдан тийилинг! Ҳадислардан бирида: «Кимга ақлу идрок берилган бўлса, демак у омадлидир», дейилган. Эътибор қилинг-а, «ақлу идрок» жумласи ўрнида «бойлик», «амал» сингари сўзлар келмаяпти.

Тиғ теккан танага қайтсак. Энди у илгаригидек эмас. Нуқсонли, чандиқли. Йўқ, тўлақонли яшашингиз учун халал бермайди. Унга ортиқча эътибор ҳам зарур эмас. Шунчаки... Барибир нимадир бошқачадек туюлади. Ўша нарсанинг айнан нима экани мавҳум. Тиғ теккунга қадар бўлган ҳисми? Агар шундай бўлса, у ҳиснинг нимаси ўзгача эди?

Мавзудан ўзга савол: кўнгилга жароҳат етказилиши мумкинми? Ҳа. Буни айниқса азият чекканлар яхши билишади. Кемтик кўнгил. Номоддий нарсанинг асорати қанчалик оғир-а? Унинг ҳам уйқу бермас азоби, малҳами, суянчиғи бор. У қўлтиқтаёқ суянган кишидек кўзга дарров ташланмаслиги мумкин. «Чандиғи» ҳам битиши қийин, қалтис вазиятларда очилиб ҳам кетиши эҳтимоли бор. Кўнгил ишлари нозик-да.

Сўнгсўз ўрнида эса «чандиғдор» ва «чандиғсиз»ларга умумий маслаҳат: бўлаётган воқеа-ҳодисалардан тўғри хулоса чиқаринг. Барчаси бундан ҳам яхши бўлиши мумкинлиги ҳақидаги нолани қўрқмасдан «барчаси бундан баттар бўлиши мумкин эди», деган шукрона билан чоғиштиринг! Фикрий курашнинг тақдирини фақат сиз ҳал қиласиз. Қизиғи, зафар сиз хайрихоҳлик билдирган томонда бўлаверади.

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔143

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

🕔15:27, 08.05.2025 ✔205

Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

Батафсил
Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

🕔16:16, 17.04.2025 ✔210

• Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 143    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 205    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 210    🕔 16:16, 17.04.2025
  • Инсоният нуфуси  аслида  қанча?

    Инсоният нуфуси аслида қанча?

    Ерда ҳисобдагидан бир  неча млрд кўпроқ одам  яшаётган бўлиши мумкин

    ✔ 227    🕔 09:10, 10.04.2025
  • САБОҚ

    САБОҚ

    Кунларнинг бирида акам талаба дўстлари билан пахта даласига бориб, ёввойи ўтларни кетмон билан чопиб юришганида олдиларидан учта каттакон тухум чиқиб қолибди. Худди қушнинг уясига ўхшаб кўринибди уларга.

    ✔ 217    🕔 09:24, 07.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар