«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилХалқ таълими вазирлиги 15 июндан бошлаб мамлакатимиз умумтаълим мактабларига 2021-2022 ўқув йили учун 1-синфга қабул бошланиши ҳақида эълон қилди.
Фарзанди мактаб ёшига етган ота-она борки, олдида бир қатор муҳим саволлар кўндаланг туради: Қайси мактабга берсам экан? Фалон номдор мактабни мақташяпти, боламни шунга олиб бораймикан? Қайси тилда ўқигани яхши, ўзим тил ўргана олмадим, боламни рус мактабига берсаммикан?.. Хуллас охири йўқ саволлар.
Мана шу масалага рўбарў келган ота-оналарга биринчи маслаҳатим, ҳеч қачон шошилиш керак эмас ва аввало «фарзандим мактабда ўқишга қанчалик тайёр» деган саволга жавоб излаб кўришларини истар эдим. Чунки, мактабга бориш болаларнинг ҳаётида жуда катта воқеадир. Мактаб ҳаёти болаларга янги бир дунёни очиб беради. Улар гўё энг ёш болалик даври билан хайрлашиб, катталар сафига илк қадам қўйгандек ҳис этишади ўзларини. Энг муҳими, мактаб даврида болаларнинг асосий фаолияти ўзгаради. Улар энди турли ўйинчоқлар ўйнаш, нимадир истагини бажармасангиз хархаша қилиш каби одатларидан бутунлай воз кечиб, ўқитувчини тинглаш, ўқиш ва ёзишни ўрганиш, мустақил дарс қилиш каби жиддий ишлар билан шуғулланишга ўтишларига тўғри келади. Айни мана шу жараёнда ота-она ва ўқитувчи боланинг руҳиятига қанчалик кириб бора олса, боланинг турмуш-тарзи фаолиятидаги ўзгаришлар шунчалик осон ва муваффақиятли кечади.
Биласиз, мактаб ёшида болаларнинг асосий фаолияти ўқиш ва фан асосларини пухта ўзлаштиришдан иборатдир. Етти ёшли болалар учун янги фаолият бўлган ўқиш улардан янги сифатга ва янги хусусиятларга эга бўлишларини талаб қилади. Ўқиш фаолияти учун болаларда барқарор диққат, ўткир зеҳн, мустаҳкам хотира, бир қадар тафаккур, яхши нутқ, ирода ва шунинг билан бирга, мустақиллик, ишчанлик, батартиблик ҳислари бўлиши керак. Хўш, фарзандингиз учун номдор мактабни танлашдан ҳам олдин мана шу хусусиятлар болангизда қанчалик мавжуд эканига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Афсуски, бу саволга аксарият ота-онадан тайинли жавоб олишимиз қийин. Айтиш керакки, мана шу саволга аниқ жавоб беролмасликнинг ўзи, фарзандини мактабга юбораётган ота-онанинг илк хатоси ҳисобланади. Болада бу хусусиятларни тўла-тўкис шакллантириш аслида ота-онанинг бевосита вазифаси ҳисобланади. Қолаверса, бундай фазилатларга эга бўлган бола учун номдор мактаб унчалик ҳам шарт эмас, у барча фанларни пухта ўзлаштиришга тайёр бўлиб бу даргоҳга қадам қўяди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, болаларни мактабдаги ўқиш жараёнига тайёрлашда уларнинг нутқини ўстириш жуда зарурий шартлардандир. Бола лар нутқни эгаллаши уларнинг мактабдаги ўқишга тайёр эканликларини кўрсатувчи энг ишончли далилдир. Шунинг учун мактабдаги ўқишга тайёрлашда уларнинг ўз она тилларини яхши, пухта ўрганишларига, яъни сўз бойлиги юқори бўлишига, ҳар бир сўзни ва жумлани тўғри талаффуз қилишларига алоҳида аҳамият бериш керак. Айниқса ёш болалар кўпинча бирор гапни «оёғини осмондан қилиб» гапирса уни тўғрилаш ўрнига завқ билан куламиз. Аслида бола жумлани тўғри туза олиши, унинг тафаккурида сўзларни бир тизимга сола олиш кўникмасини тарбиялайди. Бу эса ҳар бир фанни пухта ўзлаштиришда муҳим пойдевор бўлади.
Етти ёшга тўлган болаларнинг ҳаммаси ҳам мактабдаги ўқиш машғулотларига баб-баробар тайёр бўлавермайдилар. Айрим бола лар макт абдаги янги шароитга тез киришиб кета олмайди. Бола етти ёшга тўлганда у жисмоний жиҳатдан анча ўсади, ўзини идора қилишга, ножўя хатти-ҳаракатлардан ўзини тийишга, хулқ-атвор қоидаларини ўзлаштиришга ҳаракат қилади. У ўзини бемалол эплайдиган бўлади. Ўз кучига яраша меҳнат қила олади, жамоат орасида бўлишга кўника бошлайди. Етти ёшли боланинг нутқи маълум даражада ривожланиб, сўз бойлиги кўпаяди. Натижада у ўз тенгқурлари ва катталар билан эркин суҳбат қила оладиган бўлади.
Ҳар бир ота-она фарзанди билимли бўлишини хоҳлайди, шунинг учун аксарият ота-оналар фарзандлари халқ орасида «престижний» дея айтиладиган номдор мактабга боришини истайди. Албатта, ҳар бир ота-она ўз хоҳишларига қараб фарзанди учун мактаб танлашга ҳақли, лекин боланинг қайси тилда билим олишларини ҳам ота-оналар ўзлари ҳал қиладилар. Баъзида оиласида умуман рус тилида мулоқот қилинмайдиган, ҳатто ўзлари бу тилда мулоқот қила олмайдиган ота-оналарнинг фарзандини рус мактабига етаклаб келишларига ҳам гувоҳ бўламиз. Аслида бу жудаям хато иш. Чунки бола билимни ўз она тилида, яъни қайси тилда гапиришни ўрганган бўлса ўша тилда олсагина, уни пухта эгаллайди ва ўзлаштириш натижаси ҳам юқорироқ бўлади. Унутманг, мактабга ўқувчи тил ўргангани эмас, балки барча фанлар бўйича фундаментал билим олгани келади.
Тасаввур қилинг, она тили ўзбек тили бўла туриб боласини бошқа тилли мактабига берди ҳам дейлик, лекин ўша бола аввало бегона тилда тўғри талаффуз қилиш, тушиниб, эркин мулоқот қила олишни ўргангунига қадар муайян вақт ўтиб кетади. Кўп ўтмай бола тенгдошларидан ортда қолаётганини ҳис қила бошлайди ва бу унинг руҳиятига жиддий зарар етказиши табиий.
Ҳар бир болада психик жараёнлар ҳар хил ривожланган, кимдадир хотира кучли, кимдадир ўрта ёки паст бўлади. Шу каби болалардаги ирода ва тафаккур ҳам ҳар хил. Биринчи синф ўқувчиларининг билим олишлари улардаги ана шу руҳий жараёнлар нечоғли ривожланишига боғлиқ. Ҳурматли ота-оналар, фарзандлар келажаги бизнинг қўлимизда ва улар учун мактаб танлашда, уларни қайси тилдаги мактабга беришда яхшилаб ўйлаб кўринг. Қалбида олам-олам орзулар билан, катта ҳаяжонда мактабга қадам қўяётган бола руҳиятини бирданига мактабдан бездириб қўйишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Сиз ва бизнинг вазифамиз мактаб бола учун энг қулай ва севимли маскан, чин дўст эканига фарзандимизни чинакамига ишонтира олишдир. Ана шундагина келажак учун тўғри пойдевор қўя олган бўламиз.
Гулнора САРИМСОҚОВА, Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 7-умумтаълим мактаби психологи
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил