Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗАТИЛАЁТГАН АНОМАЛ ИССИҚ

нималардан далолат беради?

Иқлим ўзгаряпти, ўзгарганда ҳам жуда юқори суръатда ўзгаряпти. Буни Ўзбекистон мисолида ўртача йиллик ҳаво ҳарорат қийматларининг ўтмишга нисбатан кескин исиб кетаётганида кўриш мумкин.

ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗАТИЛАЁТГАН АНОМАЛ ИССИҚ

Ўтмиш деганим, Ўзбекистонда 150 йилдан бери кузатувлар олиб борилмоқда. Бир хил асбоб ва бир хил усул билан.

Иқлим ўзгараётгани юқори атмосферадаги циклон ва антициклон оқимлари ҳаракатида ҳам яққол намоён бўлган. Олдинлари (1961-2010 йил) Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонга йилнинг 22 фоиз даврида 5 турдаги совуқ оқимлар кириб келган. Ҳозир бу кўрсатгич 10 фоизга тушиб қолди. Яқин йилларда бу сон бир хонали рақамга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Таажжубки,  жанубдан нам циклонлар ва иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши тобора ортиб кетяпти. Бу иссиқ билан боғлиқ иқлим аномалиялари сони ортиб кетаётганида яққол кўринмоқда.

Янги иқлим эпохаси Ўзбекистонда бора-бора субтропик ёки тропик иқлим ҳудудларига мос тушувчи иқлим хусусиятлари кузатилишига олиб келади. Тўғри, Ўзбекистон марказда, ҳавоси ўта қуруқ, кескин континентал минтақада жойлашган, бу ерда кўриниш бошқача бўлиши ҳам мумкин. Кутилажак янги иқлим эпохаси биринчи галда озиқовқат хавфсизлиги нобарқарорлигида намоён бўлади. Келиб чиқиши тоғ олди ҳудудларига бориб тақалувчи сабзавотлар биринчи галда азият чекади.

Чунки, уларнинг турли кўринишдаги гибридлари ҳам иқлимга мослаша олмайди. Шунинг учун ҳам текислик ҳудудларида игна баргли дарахтлар экмаслик тавсия этилади. Арчалар совуқ севар ва хоҳлайсизми йўқ, келгусида ўзбек замини «уларники» бўлмайди. Кенг баргли флора дунёсига урғу қаратиш керак.

Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам олдинда турли «сюрпризлар» кутиб турибди. Иқлимнинг маълум даврларга хос муттасил исиши ўтмиш вирусларни «уйғотиб» юбориши мумкин. Ҳаво таркибидаги углерод диоксиди ортиши инсон танасидаги модда алмашинувида маълум ўзгаришларни келтириб чиқаради. Юқори ҳароратли даврнинг ортиши каналарнинг фаоллашишига олиб келади. Жазирамалар юрак, қон-томир касалликлари, чанг бўронлар ўпка, нафас олиш, аллергик касалликлар ортишига сабаб бўлади.

Тропик ўлкаларда офатлар ортади. Шундоқ ҳам бу минтақада яшаш тарзи, иқтисоди оқсоқлаган давлатларда инсонлар касаллик тарқатувчига айланади. Молярия, денге иситмаси, вабо каби юқумли касалликлар авж олади.

Ис гази концентрацияси ортиши бирламчи экин маҳсулотлар ортишига олиб келади, аммо маълум беқарор экотизимлар маҳсулдорликни камайтиради ҳам. «Яшиллик бор, уруғ йўқ» теореяси олдинга чиқади. Зараркунанда ҳашаротлар кўпаяди. Иқлим исиши, беқарор қиш мавсуми яйловлардаги яшиллик циклини бузади. Алдамчи уйғониш даврида ўт-ўланлар уйғониб, ортидан бир совуқда нобуд бўлади. Бу кейинги йил учун кам ҳосиллик деганидир. Яйловлар дунёда чорва молларининг 50 фоизини озуқа билан таъминлайди, табиийки яйлов билан боғлиқ салбий ҳолатда чорва гўшти нархи муттасил ошиб бораверади.

Иқлим исишини секинлаштириш биргина Ўзб екист оннинг ўзига боғлиқ эмас, дунё мамлакатлари Париж битимида кўрс атилган шартларни биргаликда, ҳамнафас, елкама-елка амалга оширишлари керак. Табиийки, бунинг иложи йўқ. Ўзбекистон олдида мослашиш ва иқлимнинг салбий таъсирларини юмшатиш масаласи турибди. Юқорида амалдорлар мутахассисларнинг фикрини инобатга олмай, тапур-тупур ислоҳотларни давом эттираверар экан, азиятлар юқорида айтилгандан-да хавфли ва эртароқ, тезроқ амалга ошиши мумкин.

Эркин АБДУЛАХАТОВ, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти докторанти




Ўхшаш мақолалар

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

🕔17:40, 29.08.2025 ✔81

Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

Батафсил
Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

🕔09:02, 25.08.2025 ✔58

Абдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.

Батафсил
Кучли  Кенгаш,    ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

🕔16:53, 14.08.2025 ✔76

Энди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар