Иқлим      Бош саҳифа

Табиатнинг бир бўлагимиз

Баҳор ёки ёз фаслида тоғ-тошларга чиққанмисиз? Табиат айни ўз сепини атрофга ёйган дамларда олам гўзаллиги янада намоён бўлади.

Табиатнинг бир бўлагимиз

Айниқса, шаҳарда жазирама авжига чиққанда одамлар тоғларга, салқин кўл ва дарё бўйларига интилишади. Бутун оила жам бўлиб хушманзара гўшаларга бориши доимий ҳолга айланган.

Зилол сувда аксингиз кўриниб туради. Саёҳатга чиққанлар ҳам ҳар хил бўлади. Баъзилар мана шу тоғ, адир, гулзорлар Ватанимизнинг ажралмас бўлаги эканини фарзандларга тушунтириб, уларда ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиради, она табиатга меҳрини оширади. Баъзи инсонлар дам олиб кетган жойларга назар ташласангиз, улар ортидан ҳар хил чиқиндилар сочилиб ётгани, пайҳон бўлган кенгликларнинг гувоҳи бўласиз. Ўсиб келаётган авлод ота-она ибратидан нусха олади. Ким табиатнинг асл гўзаллигини ҳис қилиб болаларга сингдирса, улар табиат соқчилари бўлиб вояга етади. Аксинча бўлса, ён-атрофга лоқайд, бепарво инсонлар етишиб чиқади.

Бўстонлиқ туманининг Нанай қишлоғида Шаршара деган ажойиб гўша бор. Бу ерга узоқ жойлардан меҳмонлар келиб туради. Табиатга ким қандай муносабатда бўлишини билмоқчи бўлсангиз, ана шу Шаршарага элтадиган соҳил йўлидаги ҳолатни томоша қилишингиз мумкин. Бу ерда  асли нанайлик бўлган табиат жонкуярлари бор, бу фидойи инсонлар сайёҳлар табиатга тажовуз қилишларига йўл қўймайди. Агар ҳар бир сайёҳ биттадан дарахт шохини синдирса, бир кунда табиатга қанча зарар етказилади, бир ойда-чи?

Аслида бу ерда ўсаётган ҳар бир гиёҳ, ҳар бир ниҳол она Ватанимизнинг бебаҳо мулкидир. Уларни кўз қорачиғидек асраш, кўпайтириш ёшларга қандай тарбия беришимизга боғлиқ. Бош­қача айтганда табиатга меҳр оиладан бошланади. Табиатга шафқат ҳаётга, инсонга шафқатни англатади.

 Доимо бизни ўзига мафтун этадиган Зомин тоғларида турфа хил ноёб арчалар кўзни яшнатади. Шу бойлик туфайли бу заминда ажойиб микро-иқлим яратилган. Бу ерда узоқ йиллар ишлаган Мамарайим ака бир мунча аввал ўрмонда ўчоққа ўт ёққан бир оила айби билан ёнғин бўлганини гапириб берганди. Ахир ўрмонда рўй берган ёнғин юртимизнинг гўзал манзарасига ёпирилган бало эмасми?!

Тоғлардаги мусаффо ҳаво, булоқ суви, гўзал манзара одамлар завқини уйғотгани яхши. Лекин бундай оромбахшлик табиатга зарар келтириш, уни оёқости қилиш ҳисобига бўлмаслиги керак. Дам олишга келган одам ўзининг эзгу ниятли, олижаноб табиатли инсон эканини намоён этиши керак. Маҳаллий аҳоли ҳам меҳмонларнинг кўнгилли дам олишлари учун бажонидил хизмат қилишади. Уларни доривор гиёҳлар, тонгда пиширилган сут, қозонга шаклдош патирлар, хуштаъм қурутлар билан меҳмон қилишади. Бундай ноз-неъматлар шаҳарда ҳамиша ҳам топилавермайди.

Афсуски, баъзи калтабин кимсалар табиат муҳофазаси шу соҳада ишлаётган экологлар вазифаси деб ўйлашади. Асло ундай эмас. Ахир табиат умумхалқ бойлиги-ку! Уни авайлаш, эъзоз­лаш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлиши керак. 

Бир йили набиралар билан Чимён дам олиш масканига чиқдик. Дор йўли орқали тепага кўтарилдик.

— Мен худди қуш каби парвоз қиляпман, — дейди завқланиб Дилдора.                             

Шундай лаҳзаларда инсон табиат устидан ҳоким эканини ҳис қилгандай бўлади. Ҳа, инсон бутун борлиқ соҳиби. Атроф муҳитнинг гуллаб-яшнаши, барқ уриши унинг бунёдкор қўлларида. Шундай экан, табиат янада ривожланиши учун қўлимиздан келган эзгу ишларни адо этайлик. Наботот ва ҳайвонот олами одам қўли туфайли гўзаллашсин. 

Агар ён-атрофимиздаги дов-дарахтлар, ноёб гиёҳлар яшнаса, биз ҳаёт кечираётган замин ҳавоси ҳам мусаффо ва покиза бўлади. Натижада турмушимиз янада фаровонлашади.

Инсоннинг ўзи ҳам табиатнинг бир бўлаги. Унинг соғлом ва эркин умр кечириши табиатни қай ҳолатда ардоқланишига боғлиқ. Ҳар бир ўсимлик бизнинг эътиборимиздан четда қолмасин. Ўтирган жойимиз тоза, мусаффо бўлса, кўнглимиз ҳам, ички оламимиз ҳам қалбда эзгу туйғулар уйғотади.

Жорий йил 30 июнь куни мамлакатимизда Ёшлар куни байрам қилинди. Шу сана муносабати билан юртимизнинг турли минтақаларида ультра марафонлар ўтказилди. Қанчадан-қанча ёшларимиз қир-­адирлар, гўзал кенгликлар узра саёҳат қилишди. Бу тадбирларда ўғил-қизларимиз табиат билан қандай муносабатда экани намоён бўлди. Демак, бу борадаги вазифаларимиз ҳаммага аён. Мусаффо юрт, гўзал табиат ҳамиша бизга ҳамроҳ бўлсин!

 

Шуҳрат ЖАББОРОВ,

Ўзбекистон Республикасида

 хизмат кўрсатган журналист




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔31

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔71

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 31    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 71    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар