Божхоначилар Тошкент халқаро аэропортида ноёб судралиб юрувчи жонзотларни олиб чиқишга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.
«Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари йўқ бўлиб кетаётган камёб турлар сирасига кирувчи судралиб юрувчи ҳайвонларни ҳаво йўллари орқали яширинча олиб чиқилишига чек қўйишди.
«Тошкент – Москва» рейси бўйича парвозга шайланган фуқаролардан бирига тегишли юклар белгиланган тартибда кўздан кечирилганида ушбу шахс божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, тақир тўгаракбош, гекконча, калтекасак каби 35 бош ноёб жонзотларни тирик ҳолатда тамаки қутилари ичига жойлаганча олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Бундан ташқари шу каби жонзотларнинг 14 таси спиртда қотирилган ҳолатда, шунингдек 16 дона калтакесак думи, 1 дона ондатра думи ва 2 бош ўлик ҳолатдаги чипор илон ҳам олиб чиқиб кетилаётгани маълум бўлди.
Мазкур судралиб юрувчи ҳайвонлар асосан Фарғона водийсида табиатдан ажратиб олинган, лекин йўловчи уларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.
Ҳозирда ушбу жонзотлар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширилди. Ҳолат юзасидан эса божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил