Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Синовли кунлар

Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи менда катта таассурот қолдирди. Асарда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Мазкур асарга «Бобурнома» ва «Ҳумоюннома» асарлари асос бўлган.

Синовли кунлар

Асарда тарихий воқеалар бадиий тасвир билан уйғунликда тасвирланган. Асар икки ёш: Тоҳир ва Робиянинг мажнунтол остидаги учрашув тасвири билан бошланади. Замон нотинч бир пайтда Тоҳирнинг ягона умиди андижонлик тоғаси Мулла Фазлиддиндан эди. Тоҳир Робия билан Андижонга жўнаш фикрига келган эдилар, аммо эртасига тоғаси Қувага кўчиб келади ва Тоҳирнинг йўли бекилади.
Тоҳир – мард, жасур, бир сўзли йигит. Бобурнинг оддий аскаридан унинг қўрбошиси, яқин маслакдошига айланади, Бобурнинг оғир кунларида ёнида далда бўлади. Аммо мансаб кишини ўзгартиради, Тоҳир ичкиликка кўп берилади, ўзига ёрдам берган Маматга (гарчи ундан катта бўлса ҳам) кичкина хатоси учун мушт туширади.
Асарни ўқиган сайин Бобурнинг характери, ички кечинмалари очила бошлайди. Бобур отаси вафотидан сўнг жиддийлашиб, масъулияти ортганини ҳис қилади. Бошидан ўтган воқеаларни «Вақое» номли дафтарга қайд қилиб боради («Бобурнома» энг аввал шундай деб аталган). Ёш шаҳзоданинг бошига қанча синовли кунлар тушади, айнан шу пайтларда яқинларининг (хусусан, рафиқаси Ойишабегим) садоқатини ҳам билиб олади. Бобурнинг илмга чанқоқлиги, истеъдодлилиги, беғуборлиги, оқкўнгиллилиги, меҳрибон ва самимийлиги воқеалар ривожида акс эта боради. Масалан, Бобурнинг опаси Хонзодабегим билан суҳбатида буни кўришимиз мумкин:
«...Хонзода бегим ўтирган кўйича укасига қўл чўзиб, йиғи аралаш илтижо қилди:
– Мен сизнинг пок қалбингиздан адолат излаймен! Қалбингиз нима буюрса, сиз менга шуни буюринг! Мен розимен!
Бобур сакраб ўрнидан турди-ю, опасининг қўлларидан олиб, уни ўрнидан турғазди:
– Йиғламанг, бас! – деди. Аммо Бобурнинг ўзи ҳам кўнгли эриб, кўз ёшини зўрға тутиб турарди. – Сиз менга барча бекларимдан яқинроқсиз. Бир туғишган ягона эгачимсиз. Сиз туфайли не оғирлик келса, майли, кўрай! Хотиржам бўлинг! Токи бормен, суймаган одамингизга узаттирмасмен!»
Асардаги қаҳрамонлардан бири – Моҳимбегим. У Бобурнинг хотинлари ичида энг зукко, фаросатли, билимли, суюкли аёл. Моҳимбегим болаларини ақлли, ўқимишли, отасига меҳрли қилиб тарбиялайди. Буни кўрган Бобурнинг  Моҳимбегимга янада меҳри ортади, уни эъзозлайди ва Моҳимбегим эъзозга лойиқ эди.
Асарни ўқиш жараёнида шунга амин бўлдимки, тарихда Бобурдек ҳалим, истеъдодли шоҳ бўлмаган бўлса керак. Пиримқул Қодиров ушбу асарнинг давоми сифатида кейинчалик «Авлодлар довони» романини яратади.

Муслимахон АБДУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар