Иқлим      Бош саҳифа

Андижонда экология соҳасида қонунбузувчиларга неча миллиард сўм жарима солинди?

Андижон вилоят Экология бошқармаси томонидан табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурс­лардан оқилона фойдаланиш, ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавосини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

– Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида атмасфера ҳавоси, сув ва сув ресурсларини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, чиқиндиларни чиқариб ташлаш, ташиш ва сақлаш билан боғлиқ жараёнларни назорат қилиш, мазкур йўналишларда қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди, – дейди Андижон вилояти Экология бошқармаси бошлиғи Азизбек Акбаров. – Жумладан, ана шу давр мобайнида олиб борилган назорат ишлари натижасида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган хўжалик субъектлари ва фуқаролардан 2 миллиард 968 миллион 700 минг сўм маблағ ундирилди. Шундан атроф муҳит ифлосланишига йўл қўйган субъектлардан компенсация тўлови 1 миллиард 770 миллион 900 минг сўмни, маъмурий жарима ва даъво жарималар эса 1 миллиард 197 миллион 400 минг сўмни ташкил этди.
Шунингдек, анжуманда мутахассислар томонидан шаҳар ва туманларда атроф муҳит муҳофазасига қаратилган соҳага оид қонун талабларини бузган 2 минг 317 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 780 миллион 200 минг сўм маъмурий жарималар расмийлаштирилганлиги, 55 та ҳолатда табиатга келтирилган зарарлари учун 48 миллион 133 минг сўм миқдорида жарима ундириш бўйича даъво қўзғатилганлиги таъкидланди.
Бошқарманинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими томонидан вилоятдаги мавжуд 765 та корхона назоратга олинган. Атмосферани ифлослантириш бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи тоифага кирувчи мазкур корхоналарда атмосферага зарарли чиқинди чиқарувчи 20 минг 696 та манба мавжуд бўлиб, улардан 5 минг 894 таси махсус трубалар ўрнатилган, 481 таси эса чанг-газ тозалаш ускунаси билан таъминлаган. Умуман, тозалаш ускуналари соатига 4 миллион 854 минг м3 ҳажмда тозалаш самарадорлигига эга.
Бошқарма мутахассислари томонидан оқова сув тозалаш иншоотларида мониторинг текшириш­лари олиб борилди. Мониторинг жараёнида 4 корхонада оқова сув тозалаш иншоотлари реконструкция қилиниб, бугунги кунда уларнинг иш самарадорлиги 85 фоизни ташкил этмоқда. Шунинг­дек, канализация тармоқларига ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган оқова сувларни ташловчи 4 та саноат корхоналарида лаборатория таҳлиллари олиб борилди. Меъёридан ортиқ ташламалар ташланиш ҳолатлари бўйича бизнес Омбудсманга «Хавфни таҳлил қилиш» тизими орқали буюртмалар берилиб, келишилган текширув ўтказилди. Натижада ташламалари белгиланган меъёрлардан ортиб кетган корхоналардан 218 миллион сўм миқдорида қоплама тўловлари ундирилди.
Андижон вилоятида санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослашган вилоят «Тоза ҳудуд» ДУКнинг 1 та шаҳар ва 14 туман филиали ҳамда 5 та хусусий корхона маиший чиқиндиларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича фаолият кўрсатмоқда. Вилоятдаги 880 та маҳалладан 863 тасига кунлик ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилмоқда.
Вилоятда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун талабларини бузганлиги учун 53 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 69 миллион 400 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган. Атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш борасида эса 43 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 39 миллион 400 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, ундирилди.

Ф.Убайдуллаев, 
ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔17

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔16

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
«Эль-Ниньо» –  Океан ҳароратининг  уч даража кўтарилиши Бу бизга  қанчалик таъсир  қилади?

«Эль-Ниньо» – Океан ҳароратининг уч даража кўтарилиши Бу бизга қанчалик таъсир қилади?

🕔16:41, 04.06.2026 ✔17

Иқлим ўзгариши ҳодисаси бугун ёки кечагина содир бўлган ҳолат эмас. Унинг инсониятга тақдим этган фалокатлари олдинги асрларда ҳам кўп кузатилган. Айниқса, катта талафотлар етказгани билан тарихда қолгани фожиали ҳолатлар ҳам бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

    Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

    Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 17    🕔 16:58, 04.06.2026
  • Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

    Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

    Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

    ✔ 16    🕔 16:57, 04.06.2026
  • «Эль-Ниньо» –  Океан ҳароратининг  уч даража кўтарилиши Бу бизга  қанчалик таъсир  қилади?

    «Эль-Ниньо» – Океан ҳароратининг уч даража кўтарилиши Бу бизга қанчалик таъсир қилади?

    Иқлим ўзгариши ҳодисаси бугун ёки кечагина содир бўлган ҳолат эмас. Унинг инсониятга тақдим этган фалокатлари олдинги асрларда ҳам кўп кузатилган. Айниқса, катта талафотлар етказгани билан тарихда қолгани фожиали ҳолатлар ҳам бор.

    ✔ 17    🕔 16:41, 04.06.2026
  • Булутларни «бўйсундириш»  ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

    Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

    Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.

    ✔ 89    🕔 15:57, 21.05.2026
  • Иқлим ўзгариши  янги офис маданиятини талаб қилмоқда

    Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.

    ✔ 77    🕔 15:49, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар