Нурмат ОТАБЕКОВ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари:
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Н.Отабековнинг қайд этишича, коронавирусга чалинганлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аниқланяпти ва касаллик даражаси ортиб боряпти.
«Бугунги кунда Ўзбекистон шифохоналарида 4 минг 82 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 514 нафари ўта оғир аҳволда, 1 минг 158 нафари эса касалликни оғир ўтказмоқда.
Куни кеча, 28 нафар бемор реанимацияга олинган, 21 нафари эса реанимациядан оддий палаталарга ўтказилган.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланганига уч ойдан ошди. Мамлакатимизда ҳар бир эмлаш пунктида яратилган шароитлар туфайли кунига 70 нафар одамни эмлаш имконияти мавжуд. Бироқ афсуски, фуқаролар бу имкониятнинг ярмидан фойдаланяпти, холос, яъни, бир кунда битта пунктда 35-37 нафар киши эмланяпти.
Агар аҳвол шу тартибда кетадиган бўлса, оммавий эмлаш ўз самарасини бермаслиги мумкин. Негаки, оммавий эмлаш қачонки қисқа муддатда катта миқдордаги аҳоли эмланса, кўзланган самарасини беради», — деди Нурмат Отабеков.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил