Макс Планк физика бўйича Нобель мукофотини олганидан кейин катта саёҳатга чиқади ва ҳадеб янги матн тузаверишдан маъно йўқлиги боис қаерга борса, бир хил маъруза қилади.
Бора-бора унинг ҳайдовчиси маърузанинг матнини бутунлай ёдлаб олади. Чунки у эл қатори залда ўтирар ва ҳар гал олимнинг гапини қайта-қайта тинглашига тўғри келар эди.
Бир куни икковлон келишишди – ҳайдовчи олим номидан маъруза ўқийди, Планк эса унинг фуражкасини кийиб олиб, залда ўтиради.
Мана, аҳдлашувга биноан ҳайдовчи квант механикаси бўйича маъруза қиляпти. Шу пайт тингловчилар орасидан бир прфессор қандайдир савол бериб қолади. Ҳайдовчи эса пинагини ҳам бузмасдан саволни охиригача эшитади ва қуйидагича жавоб беради:
«Шундай илғор шаҳардаги шундай илғор даргоҳда менга бу қадар оддий савол беришади, деб сира ўйламаган эдим. Ижозатингиз билан, ушбу саволингизга жавоб беришни ҳайдовчимдан илтимос қиламан…»
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔183
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔213
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил
Китоб – озодлик сари йўл
🕔15:24, 14.03.2025
✔326
Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.
Батафсил