Кунлардан бир кун Александр Дюма парижлик машҳур табибнинг уйида меҳмон бўлибди. Зиёфат якунига етганида, табиб ундан Фахрий меҳмонлар китобига ул-бул нарса ёзиб беришни сўрабди.
Адиб индамасдан рози бўлибди ва китобга ёзибди:
«Доктор Гастель бутун-бутун оилаларни даволай бошлади. Эндиликда муниципал шифохонани ёпиш ҳам мумкин».
Доктор хурсандлигидан ўзини зўрға босиб, «Сиз менга жуда қаттиқ хушомад қиляпсиз!» дебди.
Шунда Дюма бир табассум қилиб, ёзувини давом эттирибди:
«...ва иккита янги қабристон очиш керак бўлади».
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔183
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔213
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил
Китоб – озодлик сари йўл
🕔15:24, 14.03.2025
✔326
Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.
Батафсил