Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Чинордек яшаш қисмати

Чинакам бадиий асарларда ҳаёт ҳақиқати бор бўйи билан тасвирланади. Улардаги мураккаб зиддият осонликча ҳал бўлмайди, бирон фалокатни келтириб чиқарган ҳодиса сабабчисини топиш енгил кечмайди. Асар қаҳрамонлари, худди ҳаётдаги сингари ўқувчининг айбловларидан ўзини ҳимоя қилади, ўзининг мантиқий даъволарини ўқувчига қарши қўяди.

Чинордек  яшаш қисмати

Асқад Мухтор ХХ аср ўзбек шеърияти, насри, таржимачилик санъати ва драматургияси ривожида алоҳида ўрин эгаллайдиган ижодкордир. Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини пухта ўрганган, бадиий ижодга жуда жиддий фаолият тури сифатида қараган бу адиб ўзидан бой ва ибратли адабий мерос қолдирди. 
Асқад Мухтор романлари ичида, айниқса, «Чинор» асари муаллифга катта шуҳрат келтирган. Бу асар ўзига қадар яратилган ўзбек романларидан бир неча жиҳатлари билан ажралиб туради.
Энг аввало, асар воқеа-ҳодисаларининг ўзаро шаклан жойлашуви бошқа асарлардан кескин фарқ қилади, унда гўё бир-бири билан боғланмайдиган ҳикоялар, ривоятлар, қиссалар аралаш тартибда келаверади. Уларда тасвирланган воқеа-ҳодисалар ҳам замон, вақт нуқтаи назаридан изчил тизимга бўйсунмайди. Чунончи, роман яратилган давр (ўтган асрнинг 60-йиллари) воқеа-ҳодисалари ҳикоя қилиб борилиб, бирданига асарнинг бошида юз берган фожиалар тафсилотига ўрин берилади.
Айтиш керакки, бу «ғалатилик» фақат ташқи томондан – юзаки қарагандагина шундайдир. Аслида, романда жалб этилган барча катта-кичик инсоний тақдирлар асар марказида турувчи образ – 93 ёшли Очил бобо тақдирига бориб боғланади. Романнинг бошида бутун юртга тарқаб кетган узоқ-яқин қариндошларидан хабар олгани отланган Очил бобога қўшилиб муаллиф олис сафарга чиқади. Мана шу ўта қизиқарли ва ибратли сафар асносида бобо пешонаcидаги ажинлар сингари бир-бирига уланиб кетган инсоний тақдирлар ҳақидаги гоҳ ширин, гоҳ аччиқ ҳикояларга ошно тутинасиз. 
Бу тақдирлар бир-бири билан Очил бобо орқали боғланиб, ягона шажарани – азим Чинорни вужудга келтиради. Романнинг яна бир жиҳати борки, буни таъкидлаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Асардан ўрин олган ҳикоя ва қиссалар, кўп асарларда бўлгани каби, албатта, яхшилик билан, эзгуликнинг ёвузлик устидан қозонадиган ғалабаси билан тугамайди. Асарда ўнлаб инсонлар тақдири борки, шафқатсиз ва чигал ҳаёт бўрони уларни худди чўлдаги бир уюм хашак сингари сарсон-саргардон қилади.
Ёзувчи қаҳрамонлар тақдирига бўлар-бўлмасга аралашиш, уларни «тўғри йўлга солиб юбориш»дан ўзини тияди. Ортиқча ҳаяжон, ўринсиз эмоционаллик Асқад Мухтор услубига мутлақо ёт экани «Чинор» романида яққол ўзини кўрсатади. Бу жиҳатдан, ёзувчи ўзи тинимсиз ўқиб-ўргангани – рус ва ғарб адабиёти тамойилларини миллий адабиётимиз майдонида ҳам дадил қўллашдан чўчимаганлигига гувоҳ бўламиз.
Чинакам бадиий асарларда ҳаёт ҳақиқати бор бўйи билан тасвирланади. Улардаги мураккаб зиддият осонликча ҳал бўлмайди, бирон фалокатни келтириб чиқарган ҳодиса сабабчисини топиш енгил кечмайди. Асар қаҳрамонлари, худди ҳаётдаги сингари ўқувчининг айбловларидан ўзини ҳимоя қилади, ўзининг мантиқий даъволарини ўқувчига қарши қўяди.
«Чинор» романидаги фожиали қисмат эгаларидан бири – Акбарали образи тўғрисида ҳам шундай дейиш мумкин. Акбарали туппа-тузук йигит. Онасини яхши кўради, урушда вафот этган отасининг хотирасига ҳурмат билан қарайди. Конда, оғир шароитда меҳнат қилади, яхши ишлаганидан ҳатто бир неча марта фахрий ёрлиқлар ҳам олган. Қалби ҳам инсоний фазилатларга тўла. Бир қарашда бундай йигитнинг бахтли яшашга ҳаққи бор. Лекин ёзувчи инсон боласидан кутиладиган вазифа, унинг дунёга бериши керак бўлган ҳиссаси бу билан чекланмаслигини уқтиради. Чунки инсон ҳаёти шунчалар мураккабки, унинг кутилмаган зарбалари, синовларига доимий тайёр турмоғи лозим. 
Бунга ўқувчи Акбарали ҳаёти мисолида гувоҳ бўлади. Акбарали Бектемирни бўғиб, уриб, осиб ўлдирмади. Ҳатто ҳақорат ҳам қилмади. Бор-йўғи… ҳеч нарса қилмади, холос… Унга йигитлик бир маротаба инсон боласи, ҳаёт аталмиш неъмат нажот қўлларини чўзган эди. Бир маротаба ундан ўзининг ҳам инсон эканини исботлашни сўраган эди. Акбарали мана шу ҳаётнинг қўлларини тутмади, ёрдамга муҳтож инсоннинг ёнига бормади!..
Бу ёғи – ўзингизга маълум – азоб, азоб, азоб…
Ёзувчи Акбаралини қуршаб олган мана шу азобни бор бўй-басти билан тасвирлайди, қаҳрамонга қўшиб ўқувчини ҳам шу азоб орасидан олиб ўтади.
«Чинор» романидаги бу қисса ҳали кўп замонлар кўплаб инсонларни ўйга толдиради, уларни бир марта бўлса ҳам ўз умрига, ҳаётий аъмолига жиддий назар ташлаб, ўзини тафтиш қилишга ундайверади. Роман ўзбек адабиётида инсон ҳаёти барча нуқсону камчилик­лари, имкон ва имконсизликлари, хатолари, ақлий ва жисмоний кучи ва кучсизликлари рўйи-рост кўрсатилган ўлмас асар бўлиб қолаверади.

Обиджон КАРИМОВ,
Гўзалхон МАМАЖОНОВА




Ўхшаш мақолалар

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔183

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔213

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Китоб –  озодлик  сари йўл

Китоб – озодлик сари йўл

🕔15:24, 14.03.2025 ✔326

Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 183    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 213    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 326    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 309    🕔 15:53, 10.01.2025
  • Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

    ✔ 407    🕔 21:07, 05.10.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар