Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ёнаётган ўрмонлар экология ва атроф муҳитга, экотизим мувозанатига жиддий зарар етказмоқда

Сўнгги вақтларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда содир бўлаётган ёнғинлар экологик ҳолатга салбий таъсир кўрсатмоқда. Биргина Зомин туманининг Ўриклисой ҳудудидаги тоғли масканда келиб чиққан ёнғинлар ҳудуд экотизимига ва табиатига катта зарар етказди. Маълумотларга кўра, биринчи ёнғинда тахминан 80 гектар майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Бир ҳафта ўтар-ўтмас яна содир бўлган ёнғин туфайли 10 сотих майдон зарарланган.

Ёнаётган ўрмонлар экология ва атроф муҳитга, экотизим  мувозанатига жиддий зарар етказмоқда

Юртимиздаги энг ноёб масканлардан саналган Зомин миллий табиат боғи ҳудудида бундай фавқулодда кетма-кет ёнғинлар содир бўлишининг сабаби нимада? Бу фожиа мамлакатимиз экотизимига, ҳудуднинг табиатига қанчалик зарар етказди?
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Нарзулло­ Обломуродов Жиззах вилояти Зо­мин туманининг тоғли ҳудудларидаги ёнғин ва унинг оқибатида табиатга етказилган зарар кўламини ўрганиш учун ҳудудга борди. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бош­қармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўрмон хўжалиги масъул ходимлари ҳамроҳлигида ёнғин келиб чиққан, табиатга талафот етган жойларни кўздан кечирди.
Ўрмончилар, экологлар ва соҳа мутахассислари билан иссиқ кунларда тоғли ҳудудда ёнғин келиб чиқиш хавфини камайтириш чора-тадбирлари, юзага келган ёнғин ва унинг оқибатида табиатга етказилган зарарлар кўлами, ёнғин оқибатларини бартараф этиш, экотизимни ва яшил ҳудудларни қайта тиклаш бўйича фикр алмашилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларларнинг умумий майдони 15,19 млн. гектар бўлиб, шундан Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи талабларига жавоб берадиган табиий ҳудудлар умумий майдони 3,753 млн. гектарни ёки Ўзбекистон ҳудудининг 8,4 фоизини ташкил этади.
– Афсуски Зомин миллий табиат боғи ҳудудида юз берган ёнғин ягона ҳолат эмас, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ. – Мисол учун, 2019 йил 4 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг Судочье кўли ҳудудидаги 278 гектар қамишзорда, 19 март куни Сирдарё вилоятида «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» ҳудудининг 147,2 гектар майдонида, жорий йил 3 июль куни Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Зарафшон Миллий табиат боғи»нинг 1,5 гектар майдонида ёнғин содир бўлган.
Айтиш жоизки, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўз-ўзидан ёнғин чиқмайди. Таҳлилларга кўра, 95 фоиз ҳолатда ёнғинлар инсон омили туфайли юзага келади, кимларнингдир оддий эҳтиётсизлиги, бундай ҳудудларга жуда яқин жойлашган ишлаб чиқариш ёки турар-жой объектлари қурилиши билан боғлиқ. Ўзбекистон Экологик пар­тия­си бундай ҳолатларнинг бар­часи мамлакатимиздаги муҳофаза эти­ладиган табиий ҳудудлар ҳимоя­сини янада кучайтириш, бу борадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жиддий қайта кўриб чиқишни тақозо этаётганини билдиради. Биринчи галда бу 2004 йилда қабул қилинган «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун бугунги кун талабига жавоб бермаётганидан далолат беради. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари»га риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни амалга ошириш зарур.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар яқинида турли объектлар қурилиши, аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига қарши жиддий чоралар ишлаб чиқилиши, фавқулодда ҳолатлар содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларга қарши қатъий тақиқ қўйилиши зарур. 

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг чегаралари, ҳимоя ҳудудлари ва унгача бўлган захира майдонлари аниқ белгилаб чиқилиши керак.
Дарҳақиқат, Зомин тоғларида кетма-кет содир бўлган ёнғинлар ушбу ҳудуддаги кўп йиллик ноёб арчалар, доривор гиёҳлар, бир сўз билан айтганда катта ҳудуддаги наботот ва ҳайвонот оламига сезиларли зарар етказди. Ёнғинлар содир бўлишига инсон омили сабаб бўлаётган экан, бундай ҳудудлар ёнғиннинг олдини олишга қаратилган белгилар, фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш, жумладан ёнғин кенг тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш ҳақидаги кўргазмали материаллар билан жиҳозланиши шарт.
Экопартия раҳбари бошчилигида Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги ҳолатни ўрганиш давомида ёнғинларнинг олдини олиш, табиатни асраш ва ёнғинни олдини олиш билан боғлиқ огоҳлантирувчи белгилар етарлича эмаслиги аниқланди. Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, жиҳозлар ва анжомлари билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Зомин миллий табиат боғи ҳудудига келувчи дам олувчилар томонидан маиший чиқиндиларни ташлаш учун инфратузилма яратиш, ўсимлик дунёсининг «Қизил китоб»га киритилган турларини пайҳон қилмаслик ва юқори тоғ зоналарида табиий бойликларни асраб-авайлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Экологик партияси Зомин миллий табиат боғи ҳудудида табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолият турларини чекланишни, мавжуд дам олиш зоналари, хизмат кўрсатиш объектлари атроф ҳудудларида табиатни муҳофаза этиш, чиқиндиларни тўплаш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига сўзсиз амал қилиш ҳамда тоғли ҳудудларга ташриф буюрувчилар орасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини кучайтиришга чақириб қолади.
Ҳар бир табиий ҳудудни кўз қорачиғидек асрашимиз, у ердаги ўт-ўландан тортиб юз йиллик дарахтларгача, чумолидан тортиб қўнғир айиқларгача – ҳамма-ҳаммаси бетакрор табиатимизнинг ноёб турлари эканини асло унутмаслигимиз керак. Бир турнинг табиатдан йўқолиши эса экотизим мувозанатига жиддий зарар кўрсатмай қолмайди.
Экопартия муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг дахлсизлигини таъминлаш ва она табиатнинг бундай ноёб масканларини қонун доирасида ҳимоялаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш ҳаракатини давом эттиради.

Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши 
матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар