Табиат      Бош саҳифа

Она Ватанимиз – ўз хонадонимиз

«Атроф муҳитни озода сақлайлик» деган шиорнамо сўзни кўп эшитгансиз. Ўзи «атроф муҳит» деганда нима тушунилади? Бу калима замирида биз яшаётган жой, янаям кенгроқ айтганда, она Ватанимиз англашилади.

Баъзан «Болалар билан бир тоққа чиқиб дам олиб келайлик», деган оддий сўзнинг маъносини ўйлаб кўрайлик. Дам олиш деганда табиат туҳфа қилган неъматлардан баҳраманд бўлиш, тоғ ҳавосига тўйиш ва албатта ўша жойларда тансиқ таом билан овқатланиш назарда тутилади. Шуниси борки, одам боласи табиатан истеъмолчиликка, моддий неъматлардан фойдаланишга мойил бўлади. Айрим ҳолларда «мазза қилиб дам олиш» атрофга билиб-билмай зарар келтириш билан якунланади.
Яқинда реаниматолог – шифокор Светлана Александоровна билан суҳбатимиз асносида у бир ҳолатдан ҳасрат қилиб қолди:
– Бизнинг Юнусободда Қашқадарёдан келиб бир офис қуришди. Улар фойдаланаётган машиналар рақамларидан шундай хулосага келдим. Офиснинг ҳовлиси топ-тоза. Лекин ўралган девор орқаси нақ «свалка»га айланган.
Бу ҳолни қандай баҳолаш мумкин? Ҳалиги корхона соҳиблари фақат ўзларини ўйлашади, ён-атрофдаги аҳолининг турмуши билан умуман қизиқишмайди. Ахир девор ортидаги ҳудудда ҳам сизнинг Ватанингиз бор-ку.
Экология қўмитаси масъул ходими Латиф Умрзоқов бир воқеани гапириб берди.
Башанг кийинган бир одам машина юкхонасидан чиқинди солинган пакетларни олдию, шу ердаги ахлат қутисининг ёнига қўйди. Бу ҳолни кўриб турган бир киши танбеҳ берди:
– Ҳой биродар, шу пакетларни қутига солиб қўйсангиз бўлмайдими?..
– Буларни йиғиштирувчиларга ҳам иш қолсин, бунинг учун ойлик олишади.
– Арзимаган ишни бажармасангиз, бутун атроф чиқиндихонага тўлиб кетади-ку.
Бояги одам яна беписандлик билан деди:
– Ҳеч ким мени айблай олмайди. Ҳозир бу ерга бошқа машинада келдим. Агар ўзимнинг шахсий «Малибу»мда келганимда машина рақами орқали мени топишлари мумкин.
Бу суҳбатни эшитиб турган қўшнидан «Сиз бу гапдан нима тушундингиз?» деб сўраганда изоҳ шундай бўлди:
Бу одам айтмоқчики, менинг уйимда шахсий «Малибу» бор, яъни мен бойваччаман.
Ҳа, одам моддий бой бўлиши мумкин, лекин бундайлар маънавий қашшоқ бўлади. Аксинча оддий камбағал одам маънан бой бўлиши мумкин.
Ҳар ким ўз хонадонини ғубордан холи, озода сақлашга ҳаракат қилади. Биз яшаётган шаҳар, қишлоқ, маҳалла ҳам хонадонимиздир. Ватанни эъзозлаган одам, аввало, ўзлигини асрайди. Шу маънода ҳар бир ҳудуд қанчалик саранжом-саришта бўлиши ўша жойда яшаётган одамларнинг маънавиятини акс эттиради. Буни асло унутиш мумкин эмас.

Шуҳрат ЖАББОРОВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔72

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔60

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔126

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар