Самарқанд шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекциясининг инспекторлари томонидан дарахтларга реклама эълонларининг осилиши бўйича рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд тадбирида шаҳарнинг Мирзо Улуғбек боғи атрофидаги дарахтларга зиён етказилиши каби кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар аниқланган. Инспекторлар томонидан ўнга яқин аниқланган ҳолатларнинг барчасида реклама баннерлари дарахтларга мих билан қоқиб қўйилгани кишини ташвишга солади. Инспекциянинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан масъул тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тўғри, масъул тадбиркорлар билан тушунтириш олиб борилди. Лекин, бошқа ҳудудларда бундай ишлар қилинмаслигига ким кафолат беради? Жойларда дарахтларга реклама эълонларининг осилиши бизнингча тадбиркорлик рекламаси учун шароитнинг ҳаминқадарлиги, эътиборнинг пастлиги, енгилликнинг камлигида эмасмикан? Aлбатта, биз бу билан тадбиркорларни оқламоқчи эмасмиз. Aввало, уларда ҳам экологик саводхонлик бўлиши керак ва дарахтга озор бериб, мих билан реклама эълонини жойлаштириш инсоний иш эмаслигига тафаккурлари етиши керак, деб ёзади «ekologuz» телеграм канали.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил