Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Табиатнинг жайдари фалсафаси

Инсон ва табиат муаммосини турли бадиий ракурсларда тасвирлаб келаётган ёзувчи Нормурод Норқобилов асарларида кўп ижодкорларнинг эътиборига тушмаган, жайдари, шу билан биргаликда, табиат, ҳайвонот, жамодотга хос теран фалсафа оҳангларига гувоҳ бўламиз. Айниқса ёзувчининг «Қорақуюн» романида учрайдиган бир эпизод, табиат фалсафасига доир нозик нуқта сизни чуқур ўйга толдириши аниқ.

Табиатнинг  жайдари фалсафаси

Романдаги ҳолатлар инсон ва табиат уйғунлиги, ноуйғунлик муаммосини англашимизга хизмат қилади. Романнинг бош қаҳрамони, унда кўплаб одамлар образи иштирок этишига қарамасдан одам эмас, балки Қорақуюн номли ит. Муаллиф асардаги барча катта-кичик эпизодларни шу образ атрофига жамлайди. Романнинг бош ва охирги жумлаларини ҳам шу ит тасвирига қуради. Биринчи жумла: «Ғулдаги ит – Қорақуюн ярим тунга яқин тин олмай, узлуксиз бир алфозда ғазабкор ириллай бошлади», деб бошланса, охирги жумла: «Бу пайтда қибла шамоли қўзғалган бўлиб, ниҳоят озодликка эришган Қорақуюн шувоқ бўйига бетланганча, олис-олисдаги кенг­лик сари елдек учиб борарди», жумлалари билан тугайди. Шу икки жумланинг ўзиёқ асарнинг эрк ва тутқунлик фалсафаси асосига қурилганини кўрсатади.
Қорақуюн – Эрман томонидан ўз душмани Итолмасни йўқ қилиш учун ғул (мустаҳкам қафас)га солиб боқилаётган бир баҳайбат ит. Унинг туғилиш манзили, ҳаётининг илк даврини ҳам эркинликка сира алоқаси йўқ. Эрман бу итни ҳали кўзи очилмаган пайтда, акаси Қалайбекникидан олиб келади. Уни қотил қилиб тарбиялаш учун иккита эгизини тириклайин кўмиб, нобуд қилади. Итнинг янада ваҳшийроқ бўлиши учун уни бўри эти бериб боқади. Бу билан итда ўзидан ўзга бутун мавжудотга нисбатан нафрат ҳиссини тарбия­ламоқчи бўлади. Итни сира ҳам эркинликка чиқармайди. Душмани келиб, ундан ўч оладиган кунни кутади. Пайт пойлайди. Аммо итни, гарчанд уни туғилганидан бери ғулда сақлаб келишаётган бўлса ҳам, аждодлар гени орқали вужудига кириб келган эрк туйғуси сира тарк этмайди. Ит ғул ичида улғаяр экан, вақти-вақти билан эркинликда яшаган бобокалони – Оларит туйган шувоқ ҳидини туяди. Унда қотилликдан кўра эрк туйғуси кучлироқ шаклланади. Шу туйғу уни одамзотнинг тор миқёсдаги ўч, ҳасад каби истак­ларини амалга оширувчи бир қул эмас, табиатнинг улкан ва адолатли қонунлари томон интилувчи эрксеварга айлантиради. Чунки бундай буюк қонуният ва адолат ҳисси ғул итининг бобоси, бўри авлоди – Оларитда мужассам эди. 
Оларит шундай бир важоҳатли итки, унинг овозини эшитган бўрилар зир титрайди. Кунлардан бир куни Оларит бошлиқ итлар тўдаси қўриқлаётган отар атрофига бўрилар оралайди. Оларит тўдаси уларни таъқиб қилади. Аммо етай-етай деган масофада Оларит таъқибни тўхтатади. Ҳолбуки, яна бир неча дақиқалик шижоат сабаб бўрилар тўдаси тор-мор қилиниши мумкин эди. Ёзувчи худди шу жойда, оддий китобхон ёки табиатдан узоқ одам тушуниши қийин бўлган борлиқ фалсафасини кашф этади.
Хўш, Оларит таъқибни тўхтатишининг сабаби нима эди? Қўрқоқликми, чарчоқми? Ёки бўрилар билан келишув, орани бузмасликка уринишми?
Айни саволлар, бизнингча, оддий китобхон ёки табиатни теран кузата билмаган кимсаларга тегишли. Чунки улар бу жумбоққа шундан ўзга изоҳ топишга қийналадилар. Шу боис муаллиф табиатнинг бундай жайдари, айни дамда мураккаб фалсафасини қу­йидагича изоҳлайди: «Бунинг боиси шундаки, жониворлар ботинида андишага ўхшаш ғаройиб бир йўриқ мавжуд бўлиб, бу йўриқнинг тартиби ҳамда ички моҳиятини инсон боласи икки дунёда ҳам идрок эта олмайди. Идрок этолмагани сабабли у ҳамиша бузувчи объект ролини ўйнаб келади... Ҳа, у чиндан-да мавжуд. У ер юзида жониворлар пайдо бўлган кезлардаёқ юзага келган ва шу дамгача улар ботинида ими-жимида яшаб келади». 
Ёзувчи масалани янада ойдинлаштириш мақсадида ўз фалсафасига мисол келтиради: «Бунинг учун бирор мушукни жон-жаҳди билан қувлаб бораётган кўппакнинг барча хатти-ҳаракатини синчковлик билан кузатишнинг ўзи кифоя: бир қарашда ит шу қадар ёвузлашганки, мободо мушук унинг чангалига тушгудек бўлса, тирик қолиши гумондек туюлади. Худди кузатилганидек (Оларит воқеаси назарда тутилмоқда), ана, қутурган ит мушукка етай деб қолди. Агар у яна жиндек зўр берса, тамом – шўрлик мушукнинг куни битди деяверинг. Бироқ сўнгги сонияда воқеа ривожи кескин ўзгаради – ит энг охирги лаҳзада мушукнинг чап бермоғига атай имкон яратади ва шу билан мушук муқаррар ўлимдан қутулиб қолади... Бунинг сабаби ғоятда жўн – ит мушукни одатига хос тарзда қувлаган эса-да, аммо аввалида ундан бирор ёмонлик кўрмагани боис, ўзи сезмаган ҳолда беихтиёр ботиний йўриққа итоат этган, мушукнинг қутулиб кетмоғига изн берганди...»  
Бизнингча, табиатнинг нозик ботиний фалсафаси мана шу – жиловлайдиган йўриқ тушунчасида мужассам. Одатда ҳайвонот, жониворлар дунёси инстинкт билан яшайди деган гапларни кўп айтамиз. Бироқ ёзувчи қайд этган ит ва мушук ёки Оларит ва бўрилар муносабатида инстинктдан кўра теранроқ қонуният акс этган. Нега деганимизда, инстинкт итни қувиш, бурдалаш, маҳв этишга чорлайди. У ўз инстинктига кўра тўқ, кучли ва ғолиб бўлишни истайди. «Жиловловчи йўриқ» эса унинг барча инстинктга хос истакларидан устун туради. Табиат йўриғининг бузилмаслигини назорат қилади. Натижада улкан Ер шарида давом этаётган табиат ишларида адолат ҳукм суради.
Ёзувчи Нормурод Норқобилов кичик ва бизга арзимасдек тую­ладиган бадиий лавҳа орқали ўз ўқувчисига табиатнинг мана шундай улкан фалсафасини англатган. Матн остида табиат ҳодисалари ботинида яширин илоҳий қонуниятга ишора қилган. Айни пайтда, нафси билан яшайдиган жонивор ёки йиртқич азалий «йўриқ»ни бузмай, адолат муҳитида кун кечириши, ақл-идрок берилган инсон эса, ўзини махлуқотнинг шарифи ҳисоблагани ҳолда, адолат чегараларини бузиши ҳақидаги умумбашарий фалсафани илгари сурган.

Холмўмин ФАЙЗУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔183

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔213

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Китоб –  озодлик  сари йўл

Китоб – озодлик сари йўл

🕔15:24, 14.03.2025 ✔325

Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 183    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 213    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 325    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 308    🕔 15:53, 10.01.2025
  • Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

    ✔ 406    🕔 21:07, 05.10.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар