Етти кун      Бош саҳифа

Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми Президент сайловида иштирок этмоқчи?

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: ­САЙЛОВ – 2021» мавзусидаги жамоатчилик фик­ри телефон сўровларининг учинчи босқичини ўтказди.

Унда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан Ўзбекистон фуқароларининг электорал хулқ-атвори хусусиятлари аниқланди. Ўзбекистонликларнинг электорал нуқтаи назари, уларнинг овоз беришда иштирок этишга тайёрлиги ва мамлакат сиёсий ҳаётига жалб этилганлиги даражаси ўрганилди.

Марказ берган маълумотларга кўра, сўровда мамлакатнинг турли минтақаларида яшовчи фуқаролар, шаҳарликлар ва қишлоқдагилар, эркаклар ва аёллар, турли миллат ва ижтимоий қатламлар вакиллари, иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторларида банд бўлганлар, ёшлар ва ўрта ҳамда катта ёшдаги кишилар иштирок этган.

Телефон сўровларининг мониторинги ўзбекис­тонликларнинг электорал маданияти фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига юқори қизиқиш билдиришини кўрсатди. Чунончи, рес­пондентлар мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини турли даражадаги мунтазамликда – доимо (45,5%) ва вақти-вақти билан (36,3%) кузатиб боришади.

Тадқиқотнинг аниқлашича, сўров иштирокчиларининг асосий кўпчилиги  2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши ҳақида хабардордир.

 Сайловолди кампаниясининг бориши ҳақидаги ахборотнинг энг талабгир манбаси телевидение ҳисобланади (66,8%). Қарийб ҳар иккинчи (48,1%) респондент ахборот олиш учун интернетдан фойдаланади.

Ўтказилган телефон сўрови Ўзбекистон Президентлигига бўлажак сайловда аҳолининг иштирок этишга тайёрлиги бўйича юқори даражани қайд қилди (88,2%).

Бу аҳолининг фуқаролар томонидан сайловнинг ижтимоий-сиёсий муҳимлигини чуқур анг­лашда (86,3%), ҳар бир сайловчининг иштирок этиши овоз бериш натижаларига таъсир қилиши мумкинлигига бўлган ишончда намоён бўлаётган етарлича ёрқин электорал маданияти ҳақида далолат беради. Деярли барча ёш тоифасидаги фуқаролар овоз беришда иштирок этишнинг заруриятини англайдилар.

Умуман олганда, кўпчилик ўзбекистонликлар мамлакатда юз бераётган сиёсий жараёнлар ва сайловолди кампаниясининг боришини катта қизиқиш билан кузатмоқда ҳамда бўлажак сайловлар очиқлик, ошкоралик, объективлик ва ҳаққонийлик каби демократик тамойиллар асосида ўтишига ишонч билдирмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

🕔16:31, 04.09.2026 ✔69

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

🕔16:31, 04.09.2026 ✔73

Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

Батафсил
«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔162

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

    Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

    Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

    ✔ 69    🕔 16:31, 04.09.2026
  • Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

    Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

    Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

    ✔ 73    🕔 16:31, 04.09.2026
  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 162    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 146    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 136    🕔 15:12, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар