Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилБугунги кунда аҳолининг ҳар бир мурожаати эътиборга олиниб, муаммолар ҳал этилиб берилаётгани кўп соҳаларда кўзга ташланмоқда. Агар бу мурожаатлардаги кўтарилаётган муаммо долзарб бўлса, албатта ўз ечимини топаётгани ҳам бор гап. Экопартиянинг Нишон туман кенгашига келиб тушадиган ҳар бир ана шундай талаб ва таклифлар ўрганиб чиқилиб, қонун доирасида ҳал қилиб берилмоқда.
Нишон тумани «Пахтаобод» маҳалласининг аҳолиси анча вақтдан буён суғориш ишларида сув муаммосига дуч келаётган эди. Бир гуруҳ маҳалла аҳолиси эккан экинлари сувсизликдан нобуд бўлаётгани тўғрисида Ўзбекистон Экологик партияси Нишон туман кенгаши раиси Неъмат Холғазиевга мурожаат қилишгач, уларга амалий ёрдам беришга киришилди.
Мурожаатни жойига бориб ўрганган Неъмат ака маҳалла аҳлига сув чиқаришнинг бирдан-бир йўли насос ўрнатиш кераклигини ва бунинг учун анчагина маблағ зарурлигини айтди. Маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда у кишининг ташаббуси билан барча ишлар бошлаб юборилди.
Маҳалла фаоллари ва ҳудуддаги тадбиркорлар ҳам қараб туришмади. Керакли маблағ йиғилгач, секундига 250 литр сув етказиб берувчи насос ишга туширилди. Энг муҳими аҳоли томорқасига обиҳаёт борди. Маҳалладаги ҳар бир ҳовлида энди экинлар яйраб яшнамоқда.
Неъмат аканинг ташаббуси билан бундай хайрли ишлар занжири узилмайди. Масалан, тумандаги 11-умумтаълим мактабининг ён деворини таъмирлаш ишларига ҳам ўзи бош-қош бўлди.
Бир сўз билан айтганда, Экопартия фаоллари доимо халқ орасида, улар билан ҳамнафас. Қўни-қўшнилар келишмовчилиги бўладими, экологик муаммо бўладими – ҳар доим одамларни эшитишга тайёр. Неъмат ака каби жонкуяр инсонлар бор экан, Экопартия халқимиз ишончини оқлашда давом этаверади.
Сожида АЛЛАЁРОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси
Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил