Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Бундан ортиқ ваҳшийлик бўлмайди

Охирги йилларда юртимиздаги қаровсиз жониворларга нисбатан муносабатни таҳлил қиладиган бўлсак, этни жунжиктириб, юракни оғритадиган далилларга дуч келамиз. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида болалар томонидан бўғоз ит қорнига сим тиқилган, устидан бензин қуйиб, ёқиб юборилган.

Бундан ортиқ  ваҳшийлик  бўлмайди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 18 ёшли қизлар томонидан мушук чўктириб ўлдирилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан уларга жарима солинган, аммо шу билан иш битди ҳисобми?

Яна мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида фаррош томонидан мушук­лар шафқатсизларча ўлдирилган. Бир эркак киши эса 6 нафар вояга етмаган болалар кўз ўнгида кучук боласини чавақлаган. Ёш йигит мушукни пневматик қуролдан отиб ташлаган. Афсуски, бундай мисоллар жуда кўп. Энг ачинарлиси, булар ҳали аниқлангани, телефон ва камералар тасвирларига тушмаган шафқатсизликлар яна анча экани эса шубҳасиз. Хўш, жониворларга бунчалик шафқатсизлик иллати қаердан пайдо бўляпти деган савол туғилади.

Олдин ҳайвонни, кейин одамни...

Отасини чопиб ўлдирган, онасини калтаклаган фарзандлар ҳақида бот-бот ўқияпмиз. Яхшиям интернет бор, ҳамма хабар бир зумда қанот ёзади. Ижтимоий тармоқларда соатлаб бу қотилликларни муҳокама қиламиз. Аммо бир сония ўйлаб кўрмаймизки, жони бор, ҳис-туйғуси бор жониворни бир сафар ўлдирган одам кейинги сафар қилт этмасдан одам ўлдира олиши ҳеч гап эмас. Икки-уч ой олдин 9 ва 13 ёшли болалар «Тик-Ток» ижтимоий тармоғида лайк йиғиш учун итни дарахтга осгани ва буни учинчи шахс видеога олгани ортидан шов-шув кўтарилди. Шу ишни бемалол амалга оширган бола эртага инсон билан бу қотилликни содир этмаслигига ким кафолат бера олади?

Ҳайвонлар баъзида инсонлар қила олмаган мардлик, вафодорлик, жасоратни кўрсата олишини ҳаётда ҳам, кўплаб фильмларда ҳам кўрганмиз. Тилсиз жониворларнинг бошқа йўллар билан ўз хўжайини ҳаётини сақлаб қолиши, мусибатдан хабардор қилиши, фалокатлардан асраб қолиши мумкинлиги ҳақида воқеий ҳикоялар кўп.

Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши пайтларида итлар миналарни излаб топишда, душман яширинган ерни аниқлашда аскарларга катта ёрдамчи бўлишган. Қолаверса, халқимиз орасида «ювош», «беозор» маъносида «чумолига ҳам озор бермайди» ибораси кўп ишлатилади. Демак нафақат инсонларга, балки ер юзидаги жамики жониворларга, ўсимликларга, табиат неъматларига сабабсиз озор бериш ақли расо одамнинг иши эмас.

Биласизми, шафқатсизлик ҳам жиноят

Халқаро тажрибани ўрганиш шуни кўрсатадики, бир қатор мамлакатларда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган (Беларусь, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Украина жиноят кодексларида шундай моддалар бор). Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Польша, Япония, Ҳиндистон ва бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш жиноят ҳисобланади ва катта миқдорда жарима солишга ёки озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

Ушбу қонунларнинг мақсади инсонларни ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай кўринишда зўравонликдан тийиб туриш ва бундай ҳаракатлар учун жазони кучайтириш

йўли билан ҳайвонларни уларга нисбатан шафқатсиз ва нотўғри муносабатда бўлишдан ҳимоя қилишдан иборатдир.

Нидерландияда уй ҳайвонларини кўчага ташлашга қарши қонун қабул қилинган. Агар уй ҳайвонининг эгаси ушбу қонунни бузса, у уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва 16 минг доллардан ортиқ жарима тўлаши мумкин. Натижада, энди бу юртда ҳеч қандай ташландиқ итлар йўқ. Улар уйларда, дўконларда, ресторанларда ва бошқа жойларда яшайдилар, фақат кўчада эмас.

Ваҳшийликлар қачонгача давом этади?

Чирчиқда дайди ҳайвонларни ушлаш (отловка) ходимлари шу йилнинг 3 май куни болаларнинг кўз ўнгида 4 та итни ушлаб, уларни арматура билан уриб ўлдиришган. Биттасини газ трубасига осиб, бечора ит  қимирламай қолгунича уришган. Ҳаммаси шу ерда ўйнаб юрган болаларнинг кўз ўнгида содир этилган.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига ариза келиб тушган. Одам деб айтишга тил бормайдиган шахсларга нисбатан қонуний жазо кўрилишини сўраб, тегишли органларга мурожаат йўлланган.

Қонунчилигимиз нима дейди?

Яқинда ўзгартириш киртилган қонунчилигимизга кўра энди ҳайвонларни қийнаганлар 12,2 млн сўм жаримага тортилиши ёки 6 ойгача муддатга қамалиши белгиланди.

Қонун билан Жиноят кодексига янги 202−1-модда (Ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш) киритилди.

Унга кўра, эндиликда маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса – 12 млн. 250 минг сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши белгиланди.

Ўша қилмишлар, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилса, турли тармоқларда тарқатилса, икки ёки ундан ортиқ ҳайвонларга нисбатан содир этилса, вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилса ёхуд «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса, жазо янада оғирроқ бўлади.

Ҳар бир жониворнинг, ҳатто кўчада бошпанасиз юрган кучугу мушукларнинг ҳаётимизда муайян роли бор. Масалан, мушуклар шаҳардаги кемирувчилар (каламуш, сичқонлар)ни камайтириб, ўлат, лептоспироз, қутуриш, стрептобациллез эпидемиясининг олдини олишга ҳисса қўшади. Одамларнинг ҳайвонларга инсоний муносабатда бўлиши замонавий цивилизациялашган дунёда жуда муҳим.

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔143

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

🕔15:27, 08.05.2025 ✔205

Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

Батафсил
Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

🕔16:16, 17.04.2025 ✔210

• Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 143    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 205    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 210    🕔 16:16, 17.04.2025
  • Инсоният нуфуси  аслида  қанча?

    Инсоният нуфуси аслида қанча?

    Ерда ҳисобдагидан бир  неча млрд кўпроқ одам  яшаётган бўлиши мумкин

    ✔ 227    🕔 09:10, 10.04.2025
  • САБОҚ

    САБОҚ

    Кунларнинг бирида акам талаба дўстлари билан пахта даласига бориб, ёввойи ўтларни кетмон билан чопиб юришганида олдиларидан учта каттакон тухум чиқиб қолибди. Худди қушнинг уясига ўхшаб кўринибди уларга.

    ✔ 217    🕔 09:24, 07.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар