Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериши мумкин. Муддатидан олдин овоз бериш – фуқаролар сайлов ҳуқуқини таъминлашнинг муҳим воситаси. Сайлов кодексига асосан муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланади ва 3 кун қолганда тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14 октябрь кунидан бошлаб 2021 йил 20 октябрнинг якунига қадар ўтказилади.
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар деб белгиланди.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи доимий ёки вақтинчалик яшаб турган жойи бўйича сайлов участкасига ташриф буюради. Мазкур участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ва сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган аризани тақдим этади. Тегишли сайлов комиссиясининг аъзолари унга аризаси асосида сайлов бюллетенини ва конвертни беради.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил