Шиддат Билан эриётган «пахтакор»
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилЖиззах вилояти ўзининг бетакрор табиати, бой флора ва фаунаси, ажойиб табиати билан етти иқлимга машҳур. Зомин тоғларининг мусаффо, дилларга дармон бўлувчи ҳавосию, Бахмалнинг нақш олмалари билан қадим-қадимдан шоир ва ёзувчилар ижодида алоҳида тараннум этилган.
Бу диёрда туғилиб ўсган Ҳамид Олимжон, Назир Сафаров, Шукур Саъдулла, Сарвар Азимов каби адиблар, Шароф Рашидов сингари давлат ва жамоат арбоблари юртимиз номини ҳамиша сарбаланд тутган.
Қолаверса, вилоятда юртимизга ташриф буюрган сайёҳларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари, наботот ва ҳайвонот дунёси билан яқиндан танишишлари учун барча қулайликлар яратилган. Айниқса, Зомин миллий табиат боғи, ноёб ўсимлик дунёсига ва «Қизил китоб»га киритилган турлар яшайдиган ўрмон ҳудуди, Бахмал ва Фориш тоғлари, Қизилқум чўллари, Айдар-Арнасой кўллари тизими экотуризмга қизиқувчи сайёҳлар орасида анчайин машҳур. Жиззах вилоят ҳудудидаги ўрмонлар, тоғли масканлар мамлакатимиз иқлим хусусиятларида муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг навбатдаги сайловолди учрашуви Жиззах вилоятида бўлиб ўтди.
Номзоднинг Жиззахга сафари «Ўрда» экологик боғидан бошланди. Боғ ҳудуди 37 гектардан иборат бўлиб, бу ерда кўплаб турдаги минглаб дарахтларни учратиш мумкин. Нарзулло Обломуродов таъкидлаганидек, боғ Жиззах шаҳри учун ўзига хос «кислород фабрикаси» вазифасини бажаради. Мазкур боғ бераётган кислород бутун шаҳарни қамраб олиши ҳам ҳақиқат. Шунинг учун шаҳар аҳолиси боғни озода асрашга астойдил ҳаракат қилмоқда.
Бир неча йиллар аввал бу боғ ҳудудининг қаровсиз, чиқиндихона бўлганига ишониш қийин. Бугун обод масканга айланган «Ўрда» боғи ҳар куни оилавий сайрга чиққан ёшу кексалар билан гавжум.
Жиззах шаҳрига ташриф буюрган Нарзулло Обломуродов ушбу яшил масканда бўлиб, ишчилар билан суҳбатлашди. Боғдаги ўзгаришлар билан атрофлича танишиб, дарахтларни янада кўпайтириш, аҳолига қулайликлар яратиш ва яшил майдонларни сақлашга алоҳида эътибор қаратиш хусусида фикр алмашди. Нарзулло Обломуродов «Ўрда» боғида бир гуруҳ фаоллар ва ишчилар билан биргаликда янги кўчатларни экишда иштирок этди.
Ушбу боғда ҳеч қандай чиқинди тўпланмаслиги учун зарур шароитлар яратилиши, етарлича чиқинди қутилари ҳамда контейнерлар билан таъминлаш долзарб аҳамиятга эга. Мана шундай экологик тоза ва озода боғларда одамлар кўпроқ сайр қилиши уларда экологик маданиятни юксалтириш, фарзандларимизда атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатни тарбиялашга хизмат қилади.
Президентликка номзод шунингдек «Ўрда» боғида «Саломатлик учун беш минг қадам» лойиҳаси ўтказилганини эслаб, бу каби тадбирларни кўпроқ ташкил этиш, унда аҳолининг барча қатлами иштирок этиши ҳам экология ва атроф-муҳит мусаффолигига, ҳам халқимиз саломатлиги учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Нарзулло Обломуродовнинг «Ўрда» боғига ташрифи унинг яшил ҳудудларни кўпайтириш ва сақлашга қаратилган эътиборидан далолат беради. У бошқа вилоятларда ҳам экологик тизим, тоза ҳаво, яшил ҳудудлар масаласига алоҳида тўхталмоқда. Албатта, бу каби ҳудудларнинг ободлиги аввало аҳоли саломатлиги ва халқ манфаатларига хизмат қилади.
Жиззах вилоятига сафари давомида Нарзулло Обломуродов «Deya» савдо маркаси билан танилган «Бону ширинликлари» қандолат фабрикасидаги иш жараёни билан танишди. Ушбу қандолат фабрикаси замонавий, Европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган технологиялар билан таъминланган бўлиб, ускуналар Россия, Украина ва Польша давлатларидан олиб келинган.
Нарзулло Обломуродов маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан олдин ва кейин ўтказиладиган лаборатория текширувлари, қадоқлаш жараёни ва маҳсулотнинг сифат таркиби билан ҳам қизиқди.
Мазкур қандолатчилик маҳсулотлари сифат даражаси жиҳатидан хорижда ишлаб чиқарилган ширинликлар билан бемалол рақобатлаша олади. Бугунги кунда ушбу лаззатли маҳсулотлар бир қатор хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда. Номзод экологик тоза табиий қўшимчалардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш таклифини ҳам бериб ўтди.
Нуронийларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Мамлакатимизда ёши улуғларга муносиб ҳурмат, ғамхўрлик ва иззат-икром ифодаси бугун янада юксак даражага кўтарилмоқда. Экопартиядан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродов юртимизда бўлиб ўтган «Кексалар ҳафталиги» доирасида Дўстлик тумани «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинида кексалар ва нуронийлар билан учрашди ва дилдан суҳбатлашди.
Н.Обломуродов маҳалла аҳлининг кайфияти, яшаш шароитлари билан яқиндан танишди. Қолаверса, маҳалла ободонлиги борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
– Биз ўзгаришларни, ободликни бировлардан кутишимиз керак эмас. Ҳаммамиз ўзгаришларни ўз хонадонимиздан бошлашимиз керак. Ободлик ва озодалик аввало, ҳар бир инсоннинг кўнглидан бошланади, – деди Нарзулло Обломуродов. – Оддий бир деворни таъмирлаш ва бўяш ёки кўчат ўтқазиш ҳам хонадонимизга ўзгача бир кўрк бериб, файз бағишлайди.
Жиззах вилояти Маданият саройида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Номзод ўз сайловолди дастури билан иштирокчиларни батафсил таништирди ва глобал иқлим ўзгаришлари, йилдан-йилга камайиб бораётган табиий ресурслар, чиқиндилар муаммоси ва айнан Жиззах вилоятида бу соҳада қилиниши керак бўлган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
– Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида яшилликни сақлаш ниҳоятда муҳим. Чунки иқлим ўзгариши оқибатида ёзнинг иссиқ келиши, аномал иқлим ўзгаришлари инсонлар соғлиғига, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигига, бир сўз билан айтганда, бутун ер юзидаги ҳаётий жараёнларга салбий таъсир кўрсатади, – деди Н.Обломуродов. – Бу йилги Нобель мукофоти совриндорлари қаторида иқлим ўзгаришлари бўйича тадқиқотлар олиб борган бир неча олимларнинг борлиги ҳам дунё миқёсида ушбу муаммонинг қанчалик долзарблигини исботлаб турибди.
Шунингдек, номзод учрашув давомида соғлиқни сақлаш хизмати борасида истиқболда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар ҳақида ҳам айтиб ўтди.
– Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва соғлиқни сақлаш тизими такомиллаштирилади, – деди номзод.
– Бундан ташқари тиббий суғурта, хусусий тиббий ёрдам кўрсатиш ва фармацевтика саноати ривожлантирилади, дори воситалари сифати ва нархи барқарорлиги таъминланади.
Жиззах вилоятининг ҳам табиатига бевосита алоқадор бўлган Оролбўйи ва бошқа экологик номақбул ҳудудларда экологик ҳолатни тубдан яхшилаш бўйича санитар-эпидемиологик мониторинг тизими ривожлантирилади.
Вилоятдаги ноёб Зомин миллий табиат боғини асраб-авайлаш ҳақида алоҳида тўхталди. У ердаги ўт-ўландан тортиб юз йиллик дарахтларгача, чумолидан тортиб қўнғир айиқларгача – ҳамма-ҳаммаси бетакрор табиатимизнинг камёб турлари эканини асло унутмаслигимиз кераклигини қайд этди.
Учрашув якунида Нарзулло Обломуродов меҳнаткаш ва танти жиззахликларга миннатдорлик билдириб, уларнинг илмни севишини ва экологияни асраш учун ҳамиша интилишини эътироф этди.
Сайловчилар билан учрашувдан сўнг Нарзулло Обломуродов Мирзачўл туманидаги «Етти хазина» экотуристик масканида бўлди. Номзод у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда экотуристик маскан раҳбари Бахтиёр Кунаров билан суҳбатлашди.
– Мирзачўлда шундай инфратузилманинг бўлиши улкан ютуқдир. Чўл ҳудудида сув ҳавзасининг яратилиши катта меҳнат ва машаққат талаб қилади. Бу ерда ҳам балиқчилик, ҳам туячилик ва экологик туризмнинг бошқа йўналишларини ривожлантириш жуда муҳим ҳисобланади, – деди Нарзулло Обломуродов. – Бу ишларни изчил давом эттириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва уларга барча қулай шароитларни яратиш зарур. Ноёб ҳудуд бўлган Мирзачўлни обод қилишда мана шундай фидокорона меҳнат қилаётган инсонлар сафи кенгайиши учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Бахтиёр Кунаров бир йилда ўртача беш юз миллион сўмга яқин даромадга эга бўлаётгани ҳамда олти юз нафардан ортиқ сайёҳларни кутиб олишини мамнуният билан айтиб ўтди.
Суҳбат якунида Нарзулло Обломуродов экотуристик масканнинг фаолиятини ривожлантириш, келажакда туристик хизмат турларини кўпайтириш, экотуризмни ривожлантириш бўйича ўз тавсия ва таклифларини берди.
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилХусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил қилади.
БатафсилҚоракўз — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. У асосан Ўзбекистоннинг дарё ва сув ҳавзаларида учрайди. Бу тур нафақат экологик жиҳатдан муҳим, балки биологик хилма-хилликни сақлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Батафсил