Иқлим      Бош саҳифа

«Эль-Ниньо» – Океан ҳароратининг уч даража кўтарилиши Бу бизга қанчалик таъсир қилади?

Иқлим ўзгариши ҳодисаси бугун ёки кечагина содир бўлган ҳолат эмас. Унинг инсониятга тақдим этган фалокатлари олдинги асрларда ҳам кўп кузатилган. Айниқса, катта талафотлар етказгани билан тарихда қолгани фожиали ҳолатлар ҳам бор.

«Эль-Ниньо» –  Океан ҳароратининг  уч даража кўтарилиши Бу бизга  қанчалик таъсир  қилади?

1877-1878 йилларда кузатилган тарихдаги энг кучли «Эль-Ниньо» ҳодисаси глобал миқёсдаги экологик ва гуманитар инқирозлардан бири сифатида баҳоланади. Мазкур иқлим аномалияси туфайли юзага келган қурғоқчилик ва озиқ-овқат танқислиги оқибатида 50 миллиондан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган. Бу ўша давр жаҳон аҳолисининг тахминан 3-4 фоизига тенг бўлган. Ҳозирги демографик кўрсаткичлар билан таққосланганда, бундай миқёсдаги фожиа камида 250 миллион аҳолига таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Глобал иқлим феномени

«Эль-Ниньо» – экваториал Тинч океанининг марказий ва шарқий қисмида сув юзаси ҳароратининг меъёрдан юқори даражада исиши билан характерланадиган глобал иқлим феномени ҳисобланади. 2026 йилда ушбу ҳодиса давомида океан ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 3 даражадан юқори бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу эса атмосфера циркуляциясида жиддий ўзгаришлар келтириб чиқариб, турли минтақаларда қурғоқчилик, сув ресурс­лари танқислиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Тарихий фожианинг асосий омиллари

Тадқиқотчилар фикрича, 1877 йилдаги ҳалокат фақат табиий иқлим ўзгариши натижаси эмас эди. Мустамлакачилик сиёсати, маҳаллий иқтисодий тизимларнинг заифлашуви ва озиқ-овқат тақсимотидаги номутаносибликлар инқирозни янада чуқурлаштирган. Айниқса, Ҳиндистон ва Хитойда аҳолининг ижтимоий ҳимоя механизмлари етарли даражада шаклланмагани оммавий очарчиликни кучайтирган.

 

Замонавий тайёргарлик ва хавфлар

Ҳозирги кунда иқлим мониторинги ва прогнозлаш технологиялари сезиларли даражада ривожланган. 1990 йилларда Тинч океанида 70 та мониторинг технологиялари мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда реал вақт режимида маълумот узатувчи қурилмалар сони 4 мингдан ошган. NOAA ва ECMWF каби халқаро марказлар «Эль-Ниньо» жараёнларини олдиндан баҳолаш имкониятига эга. Шунга қарамасдан, глобал исиш шароитида экстремал иқлим ҳодисаларининг интенсивлиги ортиб бормоқда. Мутахассислар фикрича, келгуси «супер Эль-Ниньо» нафақат экологик, балки озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизликка ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши курашиш ҳамда ундан талафотсиз ёки энг кам талафот билан чиқиш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда. Мамлакатимиз катта сув ҳавзаларидан анча узоқда бўлса-да, табиий офатларнинг бошқа минтақаларга етказадиган таъсири иқтисодий, ижтимоий ва дипломатик муносабатларга сезиларли даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Иқлим ўзгаришларига қарши олиб борилаётган биргаликдаги минтақавий фаолият сезиларли ижобий самараларга асос бўлади.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Энг катта  ўзгариш –  иқтисодий тафаккурда

Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда

🕔16:04, 27.08.2026 ✔103

Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.

Батафсил
Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔132

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔144

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг катта  ўзгариш –  иқтисодий тафаккурда

    Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда

    Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.

    ✔ 103    🕔 16:04, 27.08.2026
  • Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

    Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

    Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

    ✔ 132    🕔 11:37, 20.08.2026
  • Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

    Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

    Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

    ✔ 144    🕔 14:37, 14.08.2026
  • Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

    Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

    Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

    ✔ 145    🕔 16:42, 06.08.2026
  • Шўрланиш –  Сурхондарё тупроғининг жиддий муаммоси

    Шўрланиш – Сурхондарё тупроғининг жиддий муаммоси

    Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани қишлоқ хўжалиги ривожланган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда ерларнинг шўрланиши ва сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши экологик ҳамда ижтимоий жиҳатдан жиддий муаммога айланмоқда.

    ✔ 166    🕔 10:52, 30.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар