Шиддат Билан эриётган «пахтакор»
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилАзалдан Хоразм воҳасининг тупроғи ҳар хил даражада шўрланиб турган. Лекин Амударёдан оқиб келадиган лойқа сув воҳанинг барча майдонларига таралиб, тупроқ шўрлигини меъёрга келтириш билан бир қаторда, унинг таркибини ҳам яхшилаган, тиклаган, дарё томондан лойқа билан келган турли микроминерал моддалар озуқа билан бойитган.
Шу сабабли, Хоразм воҳасининг тупроғи минг-минг йиллар давомида юқори ҳосил берган, бу ерларда тилими тилни ёрар мазали қовун-тарвузлар, олма-узумлар етиштирилган.
Хоразм ўсимлик ва ҳайвонот оламининг турли-туманлиги билан ҳам бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Амударёнинг вилоят чегараси бўйлаб ўтгани дарё бўйида ўзига хос тўқайзорларни ҳосил қилган. Бу ерларда ўсган жийда, юлғун ва туронғилардан ҳосил бўлган чакалакзор, тўқайзорлар ёввойи тўнғиз, тўқай мушуги, бўрсиқ, чиябўри каби қатор сут эмизувчилар, қирғовул, қизилиштон, зарғалдоқ, ҳаққуш каби қушлар ва турли судралиб юрувчилар учун табиий масканга айланган. Вилоятнинг Қорақум чўлига туташ экани эса бу ҳудудларда тамомила ўзгача манзара ҳосил қилади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви ана шу тарихий ва бетакрор заминда бўлиб ўтди.
Нарзулло Обломуродов дастлаб Урганч шаҳридаги Ал-Беруний меъморий мажмуасида бўлди. Ушбу мажмуа 2000 йилда барпо этилган бўлиб, майдони 20 гектар боғдан иборат.
Мажмуа Урганч халқаро аэропорти яқинида, Ал-Хоразмий мажмуаси рўпарасида бунёд этилган. Бу ерда қад кўтарган мақбара хоразмшоҳлар даври меъморий услубида гумбазли қилиб барпо этилган бўлиб, гумбаз ва пештоқи кошин билан қопланган.
Маълумки бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний 154 та асар ёзган улуғ қомусий олим бўлиб, Ер шарининг кичик намунаси – глобусни кашф қилган. Хоразмликлар боғ ва меъморий мажмуани улуғ олим ҳурмати учун барпо этишган. Мемориал мажмуада Ал-Беруний ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги экспозиция ҳам мавжуд.
Боғ ҳудудида турли мамлакатлардан олиб келинган турфа дарахтлар экилган. Нарзулло Обломуродов Оролбўйи ҳудудига яқин бўлишига қармасдан, вилоятнинг кўркам боғлари, яшнаб турган яшил масканлари унинг ҳуснига ҳусн қўшиб турганини таъкидлади. Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари, Беруний меъморий мажмуаси ишчи-ходимлари билан суҳбат қилиб, бир неча йиллар олдин бу ерга кўпайтириш учун олиб келинган ноёб турлардан бири – Бухоро буғуси (Хонгули)нинг Хоразм иқлим шароитига мослашгани билан ҳам қизиқди.
Орол денгизи Судочье кўлидаги ноёб ва гўзал қушлар – пушти фламинголар ва уларни асраб-авайлаш ҳақида сўзлаб, Хоразм ҳудудига ҳам шундай ноёб қуш ва ҳайвонларнинг кўпайишига мос келадиган табиий иқлим шароитларини ўрганиш, бу борада илмий изланишлар олиб бориш борасида ҳам тавсиялар бериб ўтди. Шундан сўнг номзод анъанага кўра мажмуа ҳудудида дарахт кўчати ўтқазди.
Президентликка номзод Урганч шаҳридаги Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида сайловчилар билан учрашди. Унда Экопартия фаоллари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастури мамлакатнинг янада ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган муҳим ташаббуслар илгари сурилаётгани, биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш йўллари таклиф қилинаётгани билан аҳамиятлидир.
Номзод учрашувда иқлим ўзгариши масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатишга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш учун амалий ишлар қилинишини таъкидлади.
– Бунинг учун қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш, сув тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, мавжуд сув захираларидан унумли фойдаланиш ишлари ҳам галдаги муҳим вазифа ҳисобланади, – деди Нарзулло Обломуродов. – Айниқса, Нукус, Бухоро, Урганч, Хива, Навоий, Мўйноқ каби аҳоли яшаш пунктлари атрофида «яшил белбоғлар» барпо этиш ҳамда мазкур ҳудудлардаги истироҳат боғлари майдонларини кенгайтириш, яшилликни кўпайтириб экологик муҳитни барқарорлаштириш ҳам кун тартибидаги долзарб вазифалардандир.
Номзод ўз сайловолди дастурининг хоразмликлар ҳаётидаги аҳамияти, унда белгиланган йўналиш ва муҳим устувор вазифалар ҳамда уларни амалга оширишдаги тавсия ва таклифлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини ҳам батафсил билдириб ўтди.
– Бугунги кунда барча соҳаларда ҳар томонлама тежамкор технологиялардан унумли фойдаланиш биз учун янги имкониятлар эшигини очади. Амалда инновацион технологияларни жорий қилиш вақти етган. Экология соҳасида қабул қилинаётган ҳар қандай қонун ва қарорлар, дастурларда авваламбор, инсон саломатлиги ва атроф муҳит муҳофазаси энг устувор аҳамият касб этиши керак, – деди Нарзулло Обломуродов. – Шунингдек чиқиндиларни қайта ишлашга эътиборни кучайтиришимиз, бу соҳага инвестицияларни жалб этиб, чиқиндидан даромад олишни йўлга қўйишимиз керак.
Учрашув давомида сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастури бўйича ўз муносабатларини билдирди. Жумладан, Урганч давлат университети кафедра мудири, доцент Адамбой Машарипов номзод дастуридаги экологик масалаларнинг ечими учун берилган таклифлар ҳақида тўхталди.
– Номзод дастуридаги атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга қаратилган ғоялар, атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш ҳақиқатдан ўта долзарб аҳамият касб этади, – деди Адамбой Машарипов. – Соғлом муҳитни яратиш, инсон саломатлигини сақлаш, ер деградациясининг олдини олишга қаратилган турли лойиҳаларни амалга ошириш, иқлим ўзгаришларига мослашиш, таълимни интеграция қилиш сингари устувор вазифаларнинг ўрин олгани муҳим аҳамиятга эга.
Нарзулло Обломуродов Хоразм вилоятига сафари чоғида Урганч шаҳридаги «St-Еnergy» маъсулияти чекланган жамиятига борди. Жамият ишчи-ходимларининг ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур учрашув самимий мулоқотларга бой бўлди.
Айни пайтда мазкур корхона пиёдалар йўлакчаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуёш энергиясида ишлайдиган, тартибга солувчи чироқларни ўрнатиш ва таъмирлаш, ички ёнув двигателли автомобилларга электр двигателлари, электр батареялар ўрнатиб гибрид усулида, электр ҳамда бензинда ишлашга мослаштиради. Шунингдек, автомашиналарни электр энергиясида ишлашга мослаштириш билан шуғулланади.
Корхона чўл ҳудудларидаги чўпонлар ва ўрмончилар учун қуёш қозонлари етказиб бермоқда.
«St-Energy» масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда барча замонавий маҳсулотларни дунёнинг етакчи компаниялари ҳамда мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилардан харид қилади. Истиқболда эса, маҳаллийлаштириш дастури доирасида камида 65 фоиз маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш мақсад қилинган.
Н.Обломуродов энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш ва аҳолига экологик тоза ҳамда сифатли маҳсулотларни тайёрлаш бўйича ўз тавсияларини берди.
Номзод Урганч давлат университетида профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар билан учрашди. Бу ерда замон талабларига мос малакали экологларни тайёрлаш, ташкилот ва корхоналарда назорат, аудит бўлимлари бўлгани каби экологик назорат бўлими ҳам фаолият кўрсатиши кераклиги таъкидланди.
– Кўп корхоналарда бўлганимда, мавжуд лабораториялар фаолияти билан танишдим. У ерда ишлашнинг ўзи катта бир шараф бўлиши керак, – деди Н.Обломуродов. – Шундай корхоналарни кўпайтиришимиз зарур. Шунда бу соҳага талаб ҳам, кадрларнинг малакаси ва рағбати ҳам ошади. Бундай талабларга жавоб берадиган ёшларни сизлар етказиб берасизлар. Ўқитувчиларимиз ҳар доим ўз устида ишлаши лозим. Кечаги билимлар бугунги кун талабларига жавоб бермаяпти ҳозир. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг касби оғир ва машаққатли.
Самимий суҳбат давомида Президентликка номзод илмий иш билан шуғулланаётган бир гуруҳ ёшларга ўз тавсияларини берди. Илм-фан билан машғул хотин-қизларни доим қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилХусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил қилади.
БатафсилҚоракўз — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. У асосан Ўзбекистоннинг дарё ва сув ҳавзаларида учрайди. Бу тур нафақат экологик жиҳатдан муҳим, балки биологик хилма-хилликни сақлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Батафсил