Ўзбекистоннинг ягона ҳажв журнали дея эътироф этилган «Муштум» айрим сабабларга кўра чоп этилмаётган эди. Хайрият, ташаббускорлар кўмаги билан журнал яна ҳаётга қайтди, унинг янги сони нашрдан чиқди.
Кулгисевар халқимизга қарийб бир асрдан буён ҳамроҳ бўлиб келаётган «Муштум»ни матбуот дўконидан сўраётганлар бор. Сабаби бу журнал ўз номи билан муштум-да, жамиятдаги иллатларга қарши муросасиз бўлишни ҳам, одамларга табассум улашишни ҳам билади. «Муштум» журнали 1923 йили ташкил топган бўлиб, журналга халқимизнинг ифтихори бўлган ёзувчи Абдулла Қодирий асос солган.
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида куни кеча қайта чоп этила бошланган «Муштум» журналининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда журнал оммабоплиги жиҳатидан рекорд ўрнатгани, нашр энг гуллаган даврида ойга 1 миллион 700 минг, ҳар ўн беш кунда эса, 850 минг нусхада чоп этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Журналда ўз материаллари билан халқ эътиборига тушган журналист-ижодкорлар унинг фаолияти қайта тикланганидан ниҳоятда мамнунлигини билдиришди.
«Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев «Журнал фаолияти қайта тикланаётганини эшитиб, ёшим бир жойга бориб қолган бўлса-да, фарзанд кўрган каби қувондим», – дея ўз шодлигини ифода этди.
Журнал тақдимотида оммавий ахборот воситалари ходимлари, ўқитувчи ва талабалар ҳамда кенг жамоатчилик ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
«Оила ва табиат» мухбири
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔183
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔213
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил
Китоб – озодлик сари йўл
🕔15:24, 14.03.2025
✔325
Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.
Батафсил