Табиат      Бош саҳифа

Ишончли вакиллар сайловчилар ҳузурида

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтадиган кун – 24 октябрь санаси тобора яқинлашгани сари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайловолди тарғибот тадбирлари ҳам авж палласига кирган.

Ишончли вакиллар  сайловчилар  ҳузурида

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг ишончли вакиллари ҳам жойларда сайловчилар билан учрашмоқда.

Жалақудуқлик сайловчилар ҳузурида

Номзоднинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ҳокимхон Максумов иштирокида Жалақудуқ туманидаги 13-Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Глобал иқлим ўзгаришлари, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, Орол денгизининг қуриши, чўлланиш, салбий метеорологик жараёнларнинг такрорланиши, ер ҳамда сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, кўп миқдордаги саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиши глобал ва минтақавий экологик муаммоларнинг кундан-кунга чуқурлашиб бориши каби масалалар номзод дастуридан батафсил ўрин олган.

Ушбу экологик муаммолар глобал иқлим ўзгариши шароитида янада яққол намоён бўлиб, Ўзбекистон учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлашда устувор вазифалар ҳисобланади.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури билан сайловчиларни таништирар экан, давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича жиддий ўзгаришлар бўлишини таъкидлади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер, сув ва атмосфера ҳавосига салбий таъсири учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, етказилган зарарни қоплашда «ифлослантирувчи тўлайди» тамойили тарафдори ҳисобланади.

Ҳ.Максумов бу мақсад йўлида сайловчиларни Нарзулло Обломуродовни қўллаб-қувватлашга, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраб-авайлаш, яшил тараққиётга эришиш йўлида овоз беришга чорлади.

Сайловолди тарғиботи Марғилонда

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастури билан халқимизни таништириш мақсадида навбатдаги учрашув Марғилон Маданият уйида ташкил этилди.

Учрашувда номзодни танлаш учун еттита асосий сабаб – сайловолди дастурининг устувор йўналишлари мазмун-моҳияти сайловчиларга атрофлича етказилди.

Экологик сиёсатни амалга ошириш ва сиё­сий ташаббусларни татбиқ этиш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф-муҳит ва фуқаролар соғлиғини сақлаш, экологик муаммоларни ҳал этиш,  тизимли ўзгаришларга йўналтирилган амалий чораларни кўришда жамиятнинг барча кучларини сафарбар этиш муҳим омил ҳисобланиши таъкидланди.

Учрашувда сайловда илк бор иштирок этаётган ФарДУ талабаси Шаҳноза Абдубаннопова сўзга чиқди.

– Экопартия номзодининг сайловолди дастурида назарда тутилган биз, ёшларнинг бахт-саодатимиз, муносиб турмуш шароитларида ҳаёт кечиришимиз ва замонавий таълим даргоҳларида сифатли таълим олишимизга йўналтирилган мақсад-муддаоларни эътибор билан тингладим, – деди у. – Сайлов ҳуқуқимдан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз бераман.

Ишончли вакил Пастдарғомда

Нарзулло Обломуродовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили М.Пўлатов иштирокида сайловолди тарғибот учрашуви Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ҳам ўтказилди.

Номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда сувни чучуклаштирувчи локал қурилмалар барпо этиш орқали олис қишлоқ жойларда ҳам сув таъминоти сезиларли даражада яхшиланиши, браконьерлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси контрабанда савдосини чеклаш бўйича кескин чоралар кўрилиши, экология соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда депутатлик ва жамоатчилик назорати институтини кучайтиришни ва такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш, биохилма-хилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтиришнинг имконини берувчи мукаммал ҳуқуқий база яратилиши ҳақидаги устувор йўналишлар сайловчилар томонидан қизғин кутиб олинди.

Чиқиндиларни қайта ишлаш, бу бўйича янги технологияларни жалб қилиш Нарзулло Обломуродовнинг мақсадларидан ҳисобланади. Ҳар йили миллионлаб тонна чиқиндилар ер усти ва ер ости сувларини, атмосфера ҳавосини ва тупроқни ифлослантиради. Бу эса юқумли касалликлар, шу жумладан, саратон касалликларининг сонини кўпайишига, ичимлик сув сифатининг ёмонлашишига, юзлаб гектар экин майдонларини фойдаланишдан чиқарилишига олиб келади. Глобал ривожланиш шароитида вужудга келган чиқинди муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдорини эса 20 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида сайловолди дастурининг бош мақсади – мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тараққиёт тамойилларини иқтисодиётни барча соҳаларига кенг жорий этиш орқали халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитлари яратиш ҳамда фаровон жамият барпо этишдан иборат экани таъкидланди.

Жарқўрғонлик сайловчилар билан мулоқот

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов ишончли вакили Иброҳим Ёқубовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастури ва ундан кўзланган устувор мақсадлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Сайловолди дастурида мамлакатнинг ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган муҳим ташаб­буслар илгари сурилаётгани, биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш йўллари таклиф қилинаётганлиги таъкид­ланди. Мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларни тезкорлик билан, босқичма-босқич ҳал этиш ва иқтисодий тараққиётни таъминлашда жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга қаратилган устувор йўналишлардан иборат таклиф ҳамда ғоялар хусусида ҳам сўз юритилди.

Экологик партия «яшил» тараққиёт ҳамда «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш тарафдоридир. Бу тушунчалар биз учун ҳали янгилик бўлса-да, қисқа фурсатда амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Қайта тикланувчи энергия ҳамда ресурс тежамкор технологиялар жорий этилган замонавий рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш мақсад қилинган. Бу эса айнан серқуёш воҳа учун айни муддаодир. Чунки Сурхондарё қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш учун катта салоҳиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун ҳам воҳада қуёш энергиясидан оқилона фойдаланилса, муқобил энергия манбалари ривожлантирилса, ҳудудда энергия самарадорлиги янада ошади ва аҳоли учун қулайликлар яратилади.

Мамлакатимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам сайловолди учрашувлари қизғин давом этмоқда.




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔37

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔36

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔31

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 37    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 36    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 31    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 70    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 69    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар