2024 йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида миллий спортимиз — кураш бўйича ҳам мусобақалар ўтказилиши мумкин.
Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Муратбой Дўсимбетов маълум қилди. Айтилишича, айни пайтда кураш беш қитъада кенг оммалашган. Дунёнинг 123 давлатида кураш федерациялари фаолият юритмоқда. Бу миллий спортимизнинг Олимпия ўйинларига киритилишини янада яқинлаштиради. Боиси дастлабки шартга кўра, бирон спортнинг тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбиридан ўрин олиши учун ўша спорт тури бўйича камида 70 федерация ташкил этилиши талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари расмий дастурига кураш киритилган. Бундай қарорга ўтган йили 16 сентябрь куни Осиё олимпия кенгашининг Ашхободдаги Бош ассамблеясида эълон қилинган.
Ўз мухбиримиз
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил