Етти кун      Бош саҳифа

«Қизил китоб»га киритилган турлар Қонун асосида муҳофаза қилинади

«Қизил китоб» – йўқолиб бораётган ёки йўқолиш хавфида бўлган ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини қайд қилувчи давлат ҳужжати. «Қизил китоб»да ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг камайиши, ареалларининг қисқариб бориши сабаблари ёритилади, уларни сақлаб қолиш учун тавсиялар бериб борилади.

«Қизил китоб»га киритилган турлар  Қонун асосида  муҳофаза қилинади

1948 йилда ташкил этилган Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи камёб ва йўқолиб кетиш хавфида бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг рўйхатини тузиш ғоясини амалга оширишга киришди. Турларни сақлаб қолиш бўйича махсус халқаро комиссия тузилиб, 1966 йилдан бошлаб бошқа табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликда халқаро «Қизил китоб»нинг дунё ва алоҳида минтақалар флорасига бағишланган нашрлар чоп этила бошланди.

Ўзбекистоннинг ноёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 1974 йил таъсис этилган «Қизил китоб»да ўз аксини топган. «Ўзбекистон Қизил китоби» 1978 йилда таъсис этилди. Биринчи марта «Ўзбекистон Қизил китоби»нинг фаунага бағишланган қисми 1983 йил нашрдан чиқди. Унга умуртқали ҳайвонлар (балиқлар, судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар)нинг 63 тури киритилган эди. Ўсимликлар оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфида бўлган 163 тури ҳақида илк бор мукаммал маълумотлар 1984 йил босмадан чиққан «Қизил китоб»да келтирилган.

«Қизил китоб» – даврий нашр ҳисоб­ланади. Унга киритиладиган ўсимлик ва ҳайвон турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи таклиф этган таснифга биноан тўрт гуруҳга ажратилади:

1) йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган (жиддий муҳофаза талаб этувчи) турлар;

2) йўқолиб бораётган (ареали ва сони кун сайин камайиб бораётган, махсус муҳофазага муҳтож) турлар;

3) камёб, бевосита йўқолиш хавфи бўлмаса-да, кичик майдонларда камдан-кам учрайдиган (муҳофазага муҳтож) турлар;

4) муайян вақт давомида сони ва тарқалган майдонлар табиий сабабларга кўра ёки инсон омили таъсирида қисқариб бораётган (сонини назорат қилиб туриш талаб қилинадиган) турлар.

«Қизил китоб» унга кирган турлар мақомининг ўзгариши, махсус муҳофаза чоралари туфайли баъзи турлар сонининг тикланиши, аксинча, яшаш шароитининг ўзгариши ва бошқа омиллар таъсирида сонининг камайиши натижасида бошқа тоифага ўтказилишини ёритиш мақсадида қайта нашр этилади.

Ўзбекистон флорасининг йўқолиб кетиш хавфи остида турган 301 турининг ҳозирги ҳолатини тавсифлайдиган «Қизил китоб» 1998 йилда қайта босмадан чиқди. Кейинги йилларда Ўзбекистон фаунаси турлари мақомини баҳолашга имкон берувчи маълумотлар тўпланиб, янги «Қизил китоб» 2003 йилда чоп этилди. «Қизил китоб»нинг сўнгги нашрига сут эмизувчиларнинг – 24, қушларнинг – 51, судралиб юрувчиларнинг – 16, балиқларнинг – 18, ҳалқали чувалчангларнинг – 3, моллюскаларнинг – 15, бўғимоёқлиларнинг – 62 тури киритилган.

Ўзбекистон фаунаси ва флорасининг баъзи турлари халқаро «Қизил китоб»да ҳам ўз аксини топган. Унда ҳар бир тур учун алоҳида саҳифа ажратилган бўлиб, мазкур ўсимлик ёки ҳайвон турининг ўзбекча, русча, лотинча (илмий) номлари, уларнинг систематик ўрни, қисқача морфологик тавсифи, тарқалиши, яшаш муҳити, табиатдаги сони, кўпайиши, ареали ва сонининг ўзгариши сабаблари, муҳофаза қилиш чоралари ва бошқалар баён этилган.

«Қизил китоб»га киритиладиган ҳайвон ва ўсимлик турлари бўйича таклифни илмий текшириш муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, айрим олимлар тавсия қилиши мумкин. Муҳофаза қилиниши натижасида ўз ареалини қайтадан тиклаган ва йўқолиб кетиш хавфи туғилмайдиган ўсимлик ва ҳайвон турлари «Қизил китоб»дан чиқарилади. Ушбу китобга киритилган турлар мамлакатимизда қонун асосида муҳофаза қилинади, уни бузган юридик ва жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

Ўктам ПРАТОВ,

Элмурод ШЕРНАЗАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Депутат қурилиш ишларини ўрганди

Депутат қурилиш ишларини ўрганди

🕔13:27, 20.07.2026 ✔37

Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Батафсил
Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

🕔13:20, 20.07.2026 ✔31

18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

Батафсил
Жазирамада боғ қай аҳволда?

Жазирамада боғ қай аҳволда?

🕔13:20, 20.07.2026 ✔36

Партиянинг Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати С.Расулев «Шайхонтоҳур» маҳалласида «Менинг боғим» лойиҳаси асосида барпо этилган боғ ҳолатини ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 37    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 31    🕔 13:20, 20.07.2026
  • Жазирамада боғ қай аҳволда?

    Жазирамада боғ қай аҳволда?

    Партиянинг Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати С.Расулев «Шайхонтоҳур» маҳалласида «Менинг боғим» лойиҳаси асосида барпо этилган боғ ҳолатини ўрганди.

    ✔ 36    🕔 13:20, 20.07.2026
  • Нишон туманидаги  йўл муаммоси  қачон ҳал бўлади?

    Нишон туманидаги йўл муаммоси қачон ҳал бўлади?

    Йўлларимизнинг ҳолати – нафақат ҳаракат қулайлиги, балки энг биринчи нав­батда фуқароларимизнинг соғлиғи ва хавфсизлиги мезонидир. Ёмон йўл нафақат вақт ва маблағ йўқотилиши, балки ҳар куни юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар хавфи демак.

    ✔ 88    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Сувдан оқилона фойдаланиш зарур

    Сувдан оқилона фойдаланиш зарур

    Фарғона вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 74    🕔 15:55, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар