Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилТабиатдан ва унинг бойликларидан инсоният беминнат фойдаланади. Аммо инсон ҳаёти учун хизмат қилаётган бу неъматлар ҳам чек-чегарасиз эмас. Уларнинг ҳам ўлчови, ҳисоб-китоби бор. Фақатгина тўғри фойдаланиш, асраб-авайлаш ва табиат неъматларида келажак авлодларнинг ҳам ҳақи борлигини унутмаслик бизнинг бурчимиздир.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида шулар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Анжуманда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов ва бошқа мутахассислар атроф муҳит масалаларида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир нечта моддаларида табиатни муҳофаза қилишга оид нормалар баён қилинган. Жумаладан, 50-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», деб кўрсатилган.
– Ўтган йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги тегишли қарори асосида Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиниб, бугунги кунда мазкур боғ фаолияти йўлга қўйилган. Миллий боғ ҳудудида барпо этилган питомникка тўрт бош хонгул (Бухоро буғуси) сақлаш ва кўпайтириш учун олиб келинди.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида уларга бир комплектдан замонавий компьютер, принтер ва ноутбуклар, Зомин, Нурота, Қизилқум, Сурхон давлат қўриқхоналари ва Қуйи Амударё давлат биосфера резерватига йўлтанламас автотранспорт воситалари, «Сайгачий» мажмуа буюртма қўриқхонасига эса икки дона кажавали мотоцикл билан олиб берилди. Бундан ташқари, қўриқхоналардаги ходимларни кийим-бош билан таъминлаш мақсадида қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 111 млн. сўмдан зиёд маблағ ажратилди.
Зомин давлат қўриқхонаси учун янги маъмурий бино ва инспекторлар уйи қурилди, Нурота, Сурхон давлат қўриқхоналарининг маъмурий бинолари капитал таъмирланди.
Шунингдек, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил қилинди. Сурхон, Қизилқум, Зомин ва Нурота давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари белгиланди.
– Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб ҳайвонлар – Бухоро буғулари, туркман қулонлари ва жайронларнинг яшаш муҳитини яхшилаш ва улар яшаётган табиий объект ва мажмуаларга салбий таъсирни камайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов. – Шу мақсадда «Жайрон» питомнигидан 175 бош туркман қулонларини Жанубий Устюрт миллий табиат боғига, Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг «Бадай тўқай» участкасидан 30 бош Бухоро буғусини унинг Назархон участкасига ва 45 бошини Хоразм миллий табиат боғи ҳудудига кўчириш режалаштирилган.
Қўмита тасарруфидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар яна 14 дона йўлтанламас транспорт воситалари билан таъминланди.
Айни пайтда уларда илмий-тадқиқот ишларининг замонавий талаблар асосида амалга оширилишини таъминлаш, айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида экотуризмни ташкил этиш мақсадида қўмита жамғармасидан 1,8 млрд. сўм ажратилган.
Жорий йилда Навоий вилоятида «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ (Томди)» давлат қўриқхонасини ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунгача ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг хариталари, ердан фойдаланувчилари, қўриқланма зоналари, структураси ишлаб чиқилди. Шунингдек, 2022 йилда қўмита томонидан Қорақалпоғистон Республикасида «Борса келмас» буюртма қўриқхонасини ташкил этиш ҳамда келгуси йил охиригача муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг мамлакат ҳудудидаги улушини 13 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши натижасида камида 180 та иш ўрни яратилади, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик дунёси объектларининг 97 фоизи ва умуртқали ҳайвон турларининг 94 фоизи табиий ҳудудларда муҳофазага олинади. Бу эса мамлакатимизда экологик хавфсизлик даражаси ошиб, экотизим қайта тикланишида муҳим аҳамиятга эга.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
«Оила ва табиат» мухбири
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил