Шу кунларда Қорақалпоғистонга ташриф буюрган меҳмонлар камёб манзарани кузатишлари мумкин – Мўйноқдаги Судочье кўлига қизғиш фламинголар галаси қайтиб келди.
Сўнгги йилларда бу қушлар сони мунтазам кўпайиб бормоқда ва бу ҳудудда улар учун қулай яшаш муҳити яратилаётганидан дарак беради.
Кўл жониворлар учун егуликларга бой, иссиқ ўлкаларга учаётган фламинголар бу жойда узоқ вақт тўхтаб ўтадилар, инлар қурадилар.
Фламинголар кўлда тўхташ муддати тахминан икки ойни ташкил қилади. Улар яшаётган ҳудудга етиб бориш учун йўлтанламас автомобиллар зарур. Ҳозирги кунда ушбу ҳудуддаги қушларни асраш, уларни томоша қилиш учун ташриф буюрган сайёҳларга қулай шароит яратиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
Оролбўйидаги экологик вазиятнинг ўнгланаётгани, ҳудуднинг экотизими яна барқарорлик сари юз тута бошлагани қилинаётган ишлар беиз кетмаганини кўрсатиб турибди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил